Bosh sahifa Mualliflardan Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби

0

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш Кармана тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бщлимининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилда мамлакатимизда ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этиш, ер муносабатларини тартибга солишда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун, давлат ва жамоат эҳтиёжларига, шунингдек, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш механизмларини тубдан такомиллаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.

Масалан, соҳада олиб борилган изланишлар натижасида ер муносабатларини тартибга солиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг                 2 та моддасига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6 та, Фуқаролик кодексининг 1 та, Ер кодексининг 1 та ва Солиқ кодексининг 3 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда янги моддалар киритилиб, қонун билан ерларни асраб-авайлаш, ер қонун бузилиш ҳолатларининг жавобгарлик масалалари кучайтирилди.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” 60-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш базавой ставка бўйича иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш;

Шунингдек, қўшимча 601-модда киритилиб, унда суғориладиган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ердан фойдаланувчи томонидан чоралар кўрмаслик ҳолати бўйича энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига 1971-модда киритилиб, унда суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига чоралар кўриш масаласи аниқ белгилаб берилди.

Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг

300 бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш,

Жиноятни биринчи маротаба содир қилган шахс, агар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа, оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.

Ер кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Бундан ташқари, эндиликда ерларни назорат қилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, бунда қоғозбозлик ва расмиятчиликка чек қўйиш ҳамда ортиқча ҳужжатлар айланишини янада қисқартириш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва кўриб чиқишнинг шаффоф онлайн “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилинмоқда.

Кармана тумани  ҳокимининг фармойишига кўра ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этиш, ер мунособатларини янада тартибга солиш, ер ҳужжатлари устуворлигини таъминлаш масадида ташқил этилган ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудидан бир нечта ноқонуний қурилишлар аниқлаган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб судга оширилмоқда.

Мисол учун,  “Аслонов Бобомурот” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган  444-контурининг бир қисмидан 54 балл бонитетли суғориладиган ерлардан 0,12 гектарга майдонга икки нафар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда якка тартибда уй-жой қурилганлиги аниқланди. Шунингдек,  “Хасан Тилло” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган    292-контурининг бир қисмидан 54 балл бонитетли суғориладиган экин ерларида ҳам 0,18 гектар майдонда 4 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний якка тартибда уй-жойи қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди.

IMG_20191225_155528_834

“Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Шохжахон келажак Кармана” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган экин ерлари бўлган  4-контурнинг бир қисмидан ҳам 26 нафар фуқароларга 0,06 гектардан жами 1,56 гектар алоҳида қимматга эга бўлган 73 балл бонитетли экин ерларни якка тартибда уй-жой қуриш мақсадида фермер хўжалик раҳбари Ш.Тошев томонидан бериб юборилганлиги ва бугунги кунда қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланди.

Бугунги кунда тегишли тартибда мазкур ҳолатлар бартараф этилмоқда.

Жаббор ҒАФФОРОВ, Кармана тумани Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи.