Bosh sahifa Mualliflardan ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ – СОҒЛИК ГАРОВИ

ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ – СОҒЛИК ГАРОВИ

0

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 18 март куни маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида барча маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилмоқда.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ҳар бир инсон иммунитетини яхшилаш мақсадида кеча 19 март эрталаб соат 7:00 бошлаб 20 дақиқат давом эттирилаётган бадантарбия ва югуриш машғулотларда икки мингдан зиёд маҳалла ёшлари, оқсоллари, аёллари соғлиғига бефарқ бўлмаган инсонлар иштирок этди.
Туман раҳбари С.Хамроев бу каби эрталабки бадантарбия машғулотлари кунлик олиб борилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.