Bosh sahifa Yangiliklar ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтди

ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтди

0

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари, яъни халқ таъбири билан айтадиган бўлсак ёки янада тушунарли бўлиши учун ЗАГСлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди. Бунга давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ҳуқуқий асосдир. 

Бундан кейин Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилади, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштиради, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритади. Шунингдек, Фармон билан агентликка ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар ҳам юкланди.

Фармон ижросини ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазири ва Давлат хизматлари агентлиги директорининг буйруқлари қабул қилинди. Буйруққа асосан ФҲДЁ бўлимларини бошқарма тасарруфига ўтказиш ва қабул қилиб олиш бўйича ҳудудий комиссия тузилиб, бўлимлар фойдаланаётган барча бино ва иншоотлар, моддий-техника жиҳозлари, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мулклар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди. Шунингдек, ходимлар билан вақтинчалик меҳнат шартномалари ҳам тузилди.

Лазиз Хамраев,  ДХА Навоий вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.