Bosh sahifa Jamiyat Факт: Навоий вилоятида давлат хизматлари марказларига энг кўп мурожаатлар МТМларга йўлланма олиш...

Факт: Навоий вилоятида давлат хизматлари марказларига энг кўп мурожаатлар МТМларга йўлланма олиш билан боғлиқ

0

Биргина Навоий шаҳар давлат хизматлари маркази мисолида олиб қарайдиган бўлсак, мазкур масалада 9400 нафарга яқин аҳолидан айнан шу хизмат тури бўйича аризалар келиб тушган. Шундан 8300 нафар бола МТМларга жойлаштирилиб, қолганлари навбатга қўйилган эди.

Мактаб ёшига етган болалар ҳисобига МТМларда яна ўртача 1500 нафар бола тарбияланиши учун йўлланмалар берила бошланди.

Куни кеча Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказининг болалар майдончаси ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди. Боиси, Навоий шаҳридаги 34 та мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар умумтаълим мактабларига йўлланма олган.

photo_2019-05-17_11-32-01

Энди ҳар бир боғчада икки гуруҳдан болалар тарбияланишлари учун бўш ўринлар мавжуд. Ота-оналар эса ниҳоят  болаларининг МТМларга жойлашиши учун навбати келганидан ҳурсанд.

Моҳигул МУҲАММЕДОВА, Навоий шаҳар давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.