Bosh sahifa Yangiliklar “Фанлар олимпиадаси-2019”: Учқудуқ туман босқичи якунланди

“Фанлар олимпиадаси-2019”: Учқудуқ туман босқичи якунланди

0

Учқудуқ туманида ўтказилган “Фанлар олимпиадаси-2019”  баҳсларида 413 нафар ўқувчи 13-16 та фан йўналишида эгаллаган билимларини синовдан ўтказди.

Икки кун давомида ўтказилган баҳслар чинаккам иқтидорли ёшларни аниқлаб олишга имкон яратди. Натижаларга кўра 9 – синф ўқувчилари ўртасида 44 нафар, 10-синф ўқувчилари ўртасида 40 нафар, 11-синф ўқувчилари ўртасида 29 нафар энг билимдон ўқувчилар ғолибликни қўлга киритди.

Фанлар олимпиадаси туман босқичи сарҳисоби шуни кўрсатмоқдаки, 20-мактаб 40 та совринли ўрин билан биринчи, 7-мактаб 31 та совринли ўрин билан иккинчи, 9-мактаб 15 та совринли ўрин билан учинчи ўринга эришди.

— Бироқ, етарлича моддий-техника базаси, кадрлар салоҳиятига эга бўлган туман марказидаги 3 — мактабда -7 та, 4 – мактабда – 2 та, 10 – мактабда – 9 та, 18 – мактабда – 9 та совринли ўринларнинг борлиги, мазкур таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўплигидан далолат беради, — деди фанлар олимпиадасида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-ёшларни тақдирлаш маросимида сўз олган туман ҳокими Соли Ҳамроев. – Шунингдек, совриндорлар сафида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлган директорлар раҳбарлик қилаётган 1, 6, 11, 12, 13 – мактаб ўқувчиларининг ҳам йўқлигини кўришимиз мумкин.

— Устозим билан фанлар олимпиадасининг туман босқичига тайёргарлик кўриш жараёнида ўтилган мавзуларни такрорладик,  — дейди 20-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Асрбек Аминов, — Мактабимизда билим олишимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Галдаги вазифамиз олимпиаданинг вилоят ва республика босқичларида юқори натижаларни кўрсатишдан иборатдир.

1547213669_img_0009

Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.