Bosh sahifa Mualliflardan ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР — ТАРАҚҚИЁТГА ҚАНОТ

ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР — ТАРАҚҚИЁТГА ҚАНОТ

0

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жабҳаларда содир бўлаётган ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан катта эътиборга сазовор бўлмоқда. Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилган эди.

2019 йил мамлакатимизда 138 триллион сўмлик сармоя ўзлаштирилиши ва бу 2018 йилга нисбатан 16 фоизга зиёд эканлиги, шунингдек, хорижий инвестициялар ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил этиши, бу, ўз навбатида, 2018 йилга нисбатан 1,5 баравар кўп эканлиги ҳам эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, йил бошидан давлатимизда кескин иқтисодий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Жумладан, шу йил 28 февралда Халқаро бизнес марказида Ўзбек-Британия савдо ва саноати Кенгашининг (UВТIС) 24-йиғилиши ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирда иштирок этиш мақсадида 55 та Британия компаниясидан 100 дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари мамлакатимизга ташриф буюришди.

Жумладан, «Нive Еnегgy», «Nаtionwide Тесhnо1оgies LTD», «Worley Рагsоns Еuгоре Limited», «Тhе British School of Таshкеnt», «Hiltron/ZEF», «British Рhагmа», «Rolls-Rоусе» фаол иштирок этиб, мажлиснинг иккинчи қисми инвестициявий ҳамкорлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш каби мавзуларга бағишланди.

UВТIС доирасида ижтимоий, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қатор ҳужжатлар имзоланди. Томонлар келишуви асосида Қашқадарё вилоятида замонавий агросаноат мажмуини яратиш лойиҳасини амалга ошириш мақсади кўзланди.

Таълим соҳасида Буюк Британиянинг тегишли таълим муассасалари билан Президент мактабларини ташкил этиш, замонавий университет яратиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Делегациянинг навбатдаги учрашувларида кимё, нефть-кимё, нефть-газ саноати, энергетика, тоғ-кон саноати, транспорт ва шаҳарсозлик инфратузилмаси, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм каби соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Яқинда эса Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Иқтисодиёт вазири бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация ташрифи доирасида Халқаро бизнес марказида савдо-иқтисодий ва илмий техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унинг кун тартибида «Мubаdа1а» компанияси иштирокида углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг «АDNОС» компанияси билан алоқаларни давом эттириш ҳамда «Маsdaг» компанияси билан қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, пойтахтимизда Марказий Осиё мамлакатлари Бош вазирларининг ўринбосарлари иштирокида биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми ўтказилди ва унда барча соҳалардаги, хусусан, товар айирбошлашнинг сезиларли даражада ўсиши, ишбилармон доиралар ўртасида бизнес алоқаларни мустаҳкамлашда намоён бўлаётган мамлакатлараро ҳамкорлик алоҳида таъкидланди.

Содиқ ТЕШАЕВ,  Навоий шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили, катта лейтенант.