Bosh sahifa Mualliflardan Фаолият муҳокамаси

Фаолият муҳокамаси

0

Ўзгараётган замонда мулоқотнинг турлари жуда кўпайиб бораётгани ҳақиқат. Ахборот-коммуникация технологиялари вақт ва маконга оид тўсиқларни бартараф этди, деб тўла ишонч билан айтиш мумкин. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, онлайн видеомулоқот оммалашиб бораётгани ҳам бор гап. Аммо, инсонлар қачонки юзма-юз суҳбатга киришар, мулоқот масофаси қисқарар экан, унинг самараси ҳам юқори бўлади. Жамиятимизнинг ривожланган давлатлар билан ҳамкорлиги, илмий-техникавий, маданий уйғунлашув миқёсининг узлуксиз кенгайиб бориши юртдошларимиз дунёқараши, умумхалқ ишига бўлган муносабатларида янгича ёндашувларни таркиб топтираётир. Бугунги мутахассис ўз устида тинимсиз ишламаслиги мумкин эмас. Боиси, шиддат, тезкорлик, янгиланаётган даврга мослашиш.

Айни кунларда вилоятимизга муҳтарам юртбошимиз ташрифи чоғларида марказий идоралар, вазирликларнинг раҳбарлари, қўмиталар раислари ҳам келиб, бевосита мулоқотлар ўтказди. Жойлардаги ҳақиқий ҳолат: ишлаб чиқариш қувватлари, дастурлар ижроси, бюджет параметрлари бажарилиши, инвестиция сиёсати, таълим, тиббиёт, саноат ва бошқа соҳалар ўрганилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Вилоят давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ бир неча кундирки ислоҳотларнинг бориши, асосий вазифалар ижросини мониторинг қилишди. Шунингдек, бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимига кўп йиллар вилоятда солиқ соҳасида ишлаб, тажриба орттирган Ш.Раҳимовни тайинлангани билан меҳнат жамоасига таништирув бўлиб ўтди. Унинг вилоятнинг ўзига хос бўлган иқтисодиёти ва индустриясини, солиқ солишнинг ички ва ташқи манбасини чуқур билиши инобатга олиниб, ишончни оқлаши, вазифани сидқидилдан уддалаши айтиб ўтилди. Шунингдек, Япония давлати гранти асосида малака оширишга бориб келувчиларга тавсия берилди. Ёш, изланувчан, билимли кадрлар заҳирасини шакллантириш белгилаб олинди. Соҳани ислоҳ қилиш юзасидан айни пайтда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Солиқ кодексига киритилиши мўлжалланган таклифлар кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Тегишли масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Ж.УМИРЗОҚОВ, ДСБ ходими.