Bosh sahifa Jamiyat Фарзанд тарбиясига масъулиятсиз ёндошган 53 нафар ота-она жавобгарликка тортилди

Фарзанд тарбиясига масъулиятсиз ёндошган 53 нафар ота-она жавобгарликка тортилди

0

2018 йил давомида Кармана тумани ҳудудида вояга етмаганлар орасида 3 та жиноят – ўғирлик содир этилган бўлиб, бу даврда турли ҳуқуқбузарликларга йўлқ қўйган 30 нафар ёшлар профилактик ҳисобга олинган.

Таъкидлаб ўтиш лозим, 32 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та махсус мактаб-интернат ва 4 та касб-ҳунар коллежида 22 минг 436 нафар ўқувчи таҳсил олаяпти. Ёшлар орасида турли хил салбий ҳолатларнинг олдини олиш бугунги куннинг дорзарб масалаларидан бири саналади.

Шу ўринда ёшлар тақдирига баъзан катталар бефарқ бўлаётгани ачинарли ҳолат. Хусусан, ўтказилган рейдлар давомида тунги вақтларда турли кўнгилочар масканларда юрган, дарс машғулотларида мунтазам равишда сабабсиз қатнашмаган ўқувчилар аниқланиб, ўз мажбуриятини бажармаётганлиги учун 53 нафар ота-онага нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Мазкур ҳолатлар барчани ҳушёрликка – тарбия масаласига бефарқ бўлмасликка чақиради, албатта.  Ушбу масалада кенг жамоатчилик якдил иш олиб борса, келгусида фарзандларимиз билан боғлиқ салбий ҳолатлар сезиларли равишда камайишига эришиш мумкин.

Ғ.АМОНОВ, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи инспектори, катта лейтенант.