Bosh sahifa Mualliflardan ФЕРОМОН ТУТҚИЧЛАР — ҲОСИЛДОРЛИК ГАРОВИ

ФЕРОМОН ТУТҚИЧЛАР — ҲОСИЛДОРЛИК ГАРОВИ

0

Республикамиз иқлим шароити кўплаб дала экинлари, хусусан мевалар етиштириш учун қулай хисобланади. Февраль ойининг дастлабки кунлари об-ҳавонинг сезиларли даражада кўтарилгани вегитация даврининг бир мунча эрта бошланишига сабаб бўлди. Бир қарашда табиатдаги кўзни қувонтирадиган бу жараён зараркунанда организмлар ривожи учун айни муддао эканлигани унутмаслик лозим.

Республикамизнинг барча ҳудудларида ўса оладиган олма дарахтининг асосий зараркунандаларидан бири олма қурти Ўзбекистоннинг карантин объектлари рўйхатига кирмаган. Аммо бу зараркунанда 50 фоизгача меванинг барвақт тўкиши билан иқтисодий хафли ҳисобланади. Бахорда биринчи капалагининг учиш даври “ренет симиренко” навли олмалар гуллаган вақтига тўғри келади. Шундан 6-7 кун ўтгач, капалаги ғуж ғуж бўлиб чиқади. Иккинчи авлод берадиган капалакнинг оммавий учиш даври олма гуллагандан 45-48 кун, учинчи авлодиники эса 92-96 кундан кейин бошланади.

Ушбу индивидуал малумотлардан келиб чиқиб, мевали боғларга ўз вақтида феромон тутқичларни мониторинг мақсадида гектарига 25-30 донадан қўйиш (ушбу усул билан зараркунанда капалакларнинг эркаги тутулиб, уларнинг кўпайишига чек қўйилади) лозим. Капалаклар тухум қўйиш даврида ва ундан 6 кун оралатиб 3 марта трихограмма энтомофагини тарқатиш экологик хавсиз саналади.photo_2021-02-22_15-17-06

Навоий вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспекторлари томонидан бугунги кунда жойларда бу борада жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Муталлиб Убайдуллаев, Навоий вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори