Bosh sahifa Yangiliklar Фитосанитар хавфсизлик — экспорт салоҳияти барқарор ўсиши кафолати

Фитосанитар хавфсизлик — экспорт салоҳияти барқарор ўсиши кафолати

0

Маълумки, 2020  йилнинг декабрь ойида республикамизнинг айрим ҳудудларига нисбатан Россия Федерацияси томонидан помидорнинг жигарранг буришиш вируси сабабли помидор ва булғор қалампири маҳсулотларининг экспортига таъқиқ қўйилган эди. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон ва Россия томони ўртасида музокоралар олиб борилиб, Россия томонининг талабларига биноан иссиқхоналаримизнинг фитосанитар ҳолати ҳақидаги фото, видео лавҳалар ҳамда тегишли ҳужжатлар  мунтазам тақдим этиб борилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ бугунги кунга қадар вилоятимиздан жами 31 та тадбиркорлик субъекти тегишли лаборатория хулосаси ҳамда халқаро намунадаги фитосанитар сертификати олишга эришиб, помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини экспорт қилиниб келинмоқда.

Шу каби муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ўтган даврда 92 861 тонна карантин остидаги маҳсулотлар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилиб, зарарсизлантирилиб, ташқи бозорга йўналтирилди. Ушбу карантин остидаги маҳсулотларга 2021 йилнинг 1-чораги давомида жами 574 дона халқаро намунадаги ташқи фитосанитар сертификатлар расмийлаштирилиб берилган. Шунингдек, 2021 йилнинг 1-чораги давомида вилоятимизга чет давлатлардан 7003.6 тонна карантин остидаги маҳсулотлар кириб келган. Ушбу маҳсулотлар орқали республикамизга четдан хавф солиб турган карантини объектлари ва бошқа иқтисодий хавфли зарарли организимлар кириб келишини олдини олиш мақсадида тўлиғича зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилиб, жами 98 дона карантин кўриги далолатномаси расмийлаштириб берилди.

Вилоятимизда мавжуд бўлмаган зарарли организимларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикамиз ҳудудида ҳаракатда бўлган карантин остидаги маҳсулотларга 2021 йилнинг 1-чораги давомида инспекторлар томонидан 941дона ички фитосанитар сертификат расмийлаштирилган. Шунингдек 37 500 ммайдонда намлик усулда кимёвий қарши кураш ишлари, 60 643 м3 ҳажмда фумигация (зарарсизлантириш) тадбирлари амалга оширилди.

2020 йил 13 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4861-сонли қарори асосида Ўсимликлар карантини илмий тадқиқот маркази томонидан жами 17 турдаги 1040 дона ферамон тутқичлар бугунга қадар вилоятимизга юборилди. Ушбу ферамон тутқичлар ўсимликлар карантинидаги ва бошқа иқтисодий хавфли бўлган зараркунандаларнинг бор ёки йўқлигини аниқлаш, аниқланган тақдирда тегишли кимёвий ёки биологик қарши кураш ишларини ўз вақтида ва самарали ташкил қилиш мақсадида тегишли туман агроном инспекторлагига қишлоқ хўжалиги экинларининг тури, майди асосида тақсимланиб дехқон фермер хўжаликлари ва ахоли томорқаларига беғараз тарқатилиб маниторингини олиб бориш мақсадида етказиб берилди.

Ҳурматли ватандошлар, Ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатлари, ҳукумат қарорлари талабларини бажариш орқали вилоятимизнинг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш нафақат соҳа ходимларининг балки барчамизнинг олдимизда турган мухим вазифалардан биридир. Юқорида айтиб ўтилган йўналишларда юзага келадиган муаммолар бўйича Навоий вилояти Ўсимлаклар карантини давлат инспекциясининг (79) 220-73-92 телефон рақамига мурожат қилишингиз мумкин. Зеро фитосанитар хавфсизлик экспорт салоҳияти барқарор ўсиши ҳамда аҳоли турмуш даражаси яхшиланишининг кафолатидир.

О.ОБЛОҚУЛОВ, М.УАЙДУЛЛАЕВ, инспекторлар