Bosh sahifa Jamiyat Фуқаролар ўзларига ҳам давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин

Фуқаролар ўзларига ҳам давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин

0

Бугунги глобаллашув даврида “бир нишон билан икки ўлжани қўлга киритиш”ни замоннинг ўзи талаб этмоқда.  Дейлик, хизмат олиш юзасидан бир давлат идорасига кирдингиз. Ким ва қачон қўш-қўллаб барча қулайликларга эга интернетга уланган компютер жамланмаси ҳамда инфокиоск қурилмасини тақдим этиб, илтифот билан “ўзингизга ўзингиз хизмат олинг “, деган. Аминмизки, ҳеч ким ва ҳеч қайси идорада фуқаролар учун бунақа имконият ва қулайликлар яратилмаган. Фақат Давлат хизматлари марказларида “ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги” йўлга қўйилганидан буён ташкил этилган. 

Навоий вилоятида 10 та туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида инфокиоск қурилмаси билан бирга бинонинг энг қулай жойида жисмоний ва юридик шахслар ўзлари давлат хизматларидан электрон тартибда эркин фойдаланишлари учун алоҳида компютер жамланмаси билан таъминланган “ўзига ўзи хизмат кўрсатиш”  бурчаклари ташкил этилган. Аввалам бор, бу қулайлик туфайли марказларда вужудга келаётган навбатларнинг камайишига эришилмоқда. Шунингдек жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш кўрникмасига ҳам эга бўлаяптилар. Айни кунда марказ ходимлари томонидан бу жараён фаоллашган. Боиси, фуқароларнинг ўз-ўзига давлат хизмати олиш истаги кун сайин ортиб бормоқда.  

Демак, Давлат хизматлари агентлиги томонидан йўлга қўйилган мазкур қулайлик аҳолини ҳуқуқий билимини ошириш билан бирга компьютер саводхонлиги ҳам юксалтиради. Бунда фуқаролардан марказларга давлат хизматидан фойдаланиш учун керакли ҳужжат масалан, фуқаролик паспортларини ўзлари билан олишлари кифоя. Хизмат олиш учун паспорт маълумотлари жуда муҳим.

Фаррух Рўзиев, ДХА Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи