Bosh sahifa Mualliflardan ФУҚАРОЛАРГА МОБИЛ-САЙЁР ХИЗМАТ КЎРСАТИЛДИ

ФУҚАРОЛАРГА МОБИЛ-САЙЁР ХИЗМАТ КЎРСАТИЛДИ

0

Навоий вилоятида Президентимиз топшириғига асосан ҳудудларда аҳоли билан бевосита ва тўғридан тўғри мулоқот ўтказиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худойбергенов раҳбарлигида 2 декабр куни  Зарафшон шаҳрида, 3 декабр куни эса Кармана ва Қизилтепа туманларида сайёр қабул ўтказилди. Унда барча вазирликлар, қўмиталар, банк, электр ва газ таъминоти сингари ташкилотлар мутасаддилари аҳолидан тушган арз шикоятларни ўргандилар.
Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси, Зарафшон шаҳар ва Кармана, Қизилтепа туманлари давлат хизматлари марказлари мутахассислари  ҳар иккала ҳудудда мобил автобусда ҳалққа сайёр хизмат кўрсатдилар. Зарафшонда Томди ва Учқудуқ туманларидан ҳам фуқаролар мурожаатлари мобил офисда қабул қилиниб, экстереториал хизмат жараёнида муаммоларига ечим топилди. Вилоятнинг шимолий ҳудудидан 38 та мурожаатга давлат хизмати кўрсатилди.
Карманада ҳам тонг саҳардан фуқароларнинг сайёр қабулга иштироки кузатилди. Айримларнинг йиллар давомида ечилмай ётган масалаларига ойдинлик киритилди. Тумонат одам. Мазкур сайёр қабулда туман халқ кабулхонаси қошида мобил автобусда сайёр хизмат ҳам йўлга қўйилди. Ҳатто, карманалик отахонлар халқ дарди ташвишларини уйлаб кўрсатилаётган хизматлар ва қулайликлар учун шукроналик билдирдилар. Аҳолининг газ, электр таъминоти, кадастр хизмати ҳамда тадбиркорларнинг ечилмай етган муаммоларига жавоб топилди. Кармана ва Қизилтепа туманларида ташкил этилган сайёр хизмат туфайли 47 та мурожаатга фуқаролар ўз вақтида жавоб олдилар.
Мазкур сайёр қабулда аҳолининг аксарияти олий суд, бош прокуратура, ички ишлар, бандлик, уй-жой, хотин-қизлар вазирликларига мурожаатлари кузатилди. Ҳар бир фуқаронинг дарди тингланди. Ҳеч бир одамнинг умиди сўнмади, боиси айнан Президент топшириғи асосида уюштирилган мазкур сайёр қабул вилоятда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этади. Бундай тадбирларда мобил офисда ташкил этилган сайёр хизмат аҳоли учун айни муддаодир.
ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати