Bosh sahifa Jamiyat ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

0

Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Насимов Кармана тумани “Талқоқ” маҳалласида аҳоли ва ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Юзма юз мулоқотларда аҳолига дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар, фуқароларимизга яратилган имтиёзлар, хусусан, солиқ турлари ва ставкаларининг пасайтирилгани хусусида маълумотлар берилди. Учрашув иштирокчилари бандлик, имтиёзли кредитлар олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда бошланғич маслаҳат ва кўмак бериш каби масалалар юзасидан мурожаат йўллади. Жумладан, Кармана тумани “Талқоқ” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Гулчеҳра Тошназарова имтиёзли кредит олиб, броллер товуқ етиштирганлиги, тайёрланган парҳезбоп гўшт маҳсулотини сотишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилди.

IMG_20200113_094202_452

– Сайёр учрашувда Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи мурожаатимни тинглаб, Навоий шаҳар ҳудудидаги деҳқон бозорларида етиштирилган товуқ гўштини белгиланган тартибда савдо расталарида сотишимиз учун амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди, – дейди Г.Тошназарова. – Мен бундан жуда манунман. Чунки, бугунги кунда минг машаққат билан етиштирган маҳсулотимизни талабга қараб, арзонроқ нархда улгуржи сотишга мажбур эдик. Эндиликда, ўзимиз маҳсулот тайёрлаб, ўзимиз истеъмолчиларга тўғридан тўғри етказиб берамиз.

Мунира Хидирова Кармана касб-ҳунар коллежининг тикувчилик йўналишини битириб, вақтинча ишсиз эди. Сайёр учрашувда у вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғига ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатишини сўраб мурожаат қилди. Вилоят Бандлик бош бошқармаси ва туман ҳокимлиги Муниранинг бандлигини таъминлашни қатъий назоратга олди.

Учрашув давомида мурожаатчилар томонидан билдирилган масалаларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ёшларга 50 дона турли бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Шунингдек, сайёр учрашувдан сўнг маҳалла ёшлари вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими ҳамроҳлигида мазкур маҳаллада яшовчи имтиёзли кредит олиб, паррандачилик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар Д.Аҳмедова ва Д.Тешаев хонадонларига ташриф буюришди. Ушбу учрашувда хонадон эгалари ёшларга паррандачиликни йўлга қўйиш ва у билан боғлиқ айрим тажрибаларини ўргатишди. 

Ушбу учрашув маҳалла ёшларини тадбиркорликка кенг жалб қилишда янада аҳамиятли бўлди.

Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.