Bosh sahifa Yangiliklar Фуқароликка қабул қилинган 4 нафар вилоятдошимизга шахсий паспортлари топширилди

Фуқароликка қабул қилинган 4 нафар вилоятдошимизга шахсий паспортлари топширилди

0

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ вилоятдошларимизга тантанали равишда паспорт топшириш маросими ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган тадбирда давлат ва жамаот ташкилотлари масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Вилоят ҳокими Қ. Турсунов фуқароликка эга бўлганларга паспортларни шахсан топширар экан, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан айни шу ёўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсатининг амалий ифодаси бўлаётганлигини таъкидлади.

– Бугун мен учун унутилмас кун, – дейди А.Имомкулиев. – Россиянинг Ярославск вилоятида туғилганман. Сўнгра оиламиз билан Ўзбекистонга кўчиб келганмиз. Узоқ йиллар давомида шу юртда яшадим, бу ерда фарзандларим туғилди. Хориждаги қариндошларим ҳам бу хушхабарни эшитиб, мени табриклашмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бундай юксак эътиборидан миннатдорман.

Тадбир якунида фуқаролик паспортига эга бўлганлар сўзга чиқиб, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эришиш нечоғли муҳим аҳамият касб этиши хусусида фикр билдиришди.