Bosh sahifa Mualliflardan ГАЗГОЛЬДЕР ҚУРИЛМАСИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

ГАЗГОЛЬДЕР ҚУРИЛМАСИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

0

Томди тумани вилоят марказидан 250 километр узоқликда жойлашган. Тан олиш керак, илгари бу ҳудудда йўл, ичимлик суви, сервис хизмат, шунингдек газ таъминотида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд эди. Олиб борилган ислоҳотлар натижасида ҳудудда қисқа вақт ичида кўпгина ўзгаришлар рўй берди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида Томди тумани Янги Томди аҳоли пунктини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, бунинг учун Газгольдер қурилмасини ташкил этиш вазифаси берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил ноябрда қурилманинг биринчи босқичи ишга тушиб, 90 та кўп қаватли уйлардаги 44 та хонадон газлаштирилди. 2019 йилда 2- ва 3-босқичларини амалга ошириш учун жами 7,7 километр тармоқларни тортиш орқали 130 та, жами 174 та хонадон газлаштирилди. Жумладан, биринчи босқичда 2,1 килолметр, 2-босқич доирасида 3 километр тармоқда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш орқали 60 та ва 3-босқич доирасида 4,7 километр тармоқда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш орқали 70 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланди.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан, ушбу ишларни ўз вақтида топшириш учун 2.48 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Шундан, Янги Томди аҳоли пунктини суюлтирилган углеводородли газ билан газлаштиришда резервуар ўрнатиш ва суюлтирилган углеводородли газни сақлаш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун “Узгазлойиҳа” МЧЖ Бухоро билан 76 миллион 242 минг 627 сўмлик лойиҳа ҳужжатлари тайёрланди. Корея республикасида ишлаб чиқарилган жами 17 миллион сўмлик 185 дона G-4 русумли пропан газини ҳисоблаш ускунаси аҳоли хонадонларига бепул ўрнатилиб берилди.

Мақсад туманда аҳоли хонадонларини газ қувурлари орқали суюлтирилган углеводородли газ билан бир меъёрда таъминлаш, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун қулай шароитлар яратиш эди.

Бугунги кунда ҳудудда жами 2092 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган. Шундан 174 та хонадон резервуар сиғим (газгольдер) тизими орқали суюлтирилган газ билан таъминланган. 1918 та хонадонга эса тасдиқланган график-режа асосида маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ мунтазам етказиб берилади.

Ушбу ҳудудга Зарафшон шаҳрида жойлашган қуввати 34 тонна бўлган “Томди-Ақтақир” газ тўлдириш шоҳобчаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур шоҳобчадан аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб бериш учун тумангаз филиали ҳисобидаги 1 дона “Исузу” русумли авторанспорт воситаси хизмат кўрсатяпти. Ушбу транспорт воситаси назорат тарозиси билан таъминланган. Энг муҳими, бугунги кунда бундай қулайлик ва имкониятдан ҳудуд аҳли жуда мамнун.

 “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати