Bosh sahifa Jamiyat Германиялик сайёҳ: “Сентобнинг табиати кишини лол қолдиради”

Германиялик сайёҳ: “Сентобнинг табиати кишини лол қолдиради”

0
фото: www.facebook.com/profile.php?id=100013107633621

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят вакиллиги ҳамда вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорлигида сайёҳлик инфратузулмасини ривожлантириш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Навоий халқаро аэропортида ўрганиш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда аеропорт яшил ва қизил йўлаклар ташкил этилиб, учиб кетиш бир вақтнинг ўзида транзит зали сифатида ишлатилади ҳамда мазкур залда овқатланиш хизмати йўлга қўйилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли таклифлар берилди.

Нурота тумани Сентоб қишлоғидаги “Сентобистон”, “Сентоб Шаҳи Мустафо” меҳмонхоналари фаолияти ҳам ўрганилди. Бу ерда Германиядан ташриф буюрган сайёҳ Tina Stanko билан суҳбатлашилди. Хорижлик меҳмон юртимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳоларкан, Сентобнинг табиати кишини лол қолдиришини таъкидлади.

Бу борадаги ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.