Bosh sahifa Mualliflardan ГИЛОС ПАШШАСИ: БИЗДА ЙЎҚ, АММО У ҲАҚДА БИЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАК

ГИЛОС ПАШШАСИ: БИЗДА ЙЎҚ, АММО У ҲАҚДА БИЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАК

0

Гилос пашшаси (Rhagoletis ceras) зараркунандани қандай аниқлаш мумкин? Бир кўришда гилос пашшасини аниқлаш қийин. Кўпчилик боғбонлар унинг мавжудлигини фақат меваларнинг зарарланиши ортганда ва ҳосил деярли нобуд бўлганда билади. Агар ўтган мавсумда зараркунанда тарқаганини аниқлаган бўлсангиз, демак тайёр туринг, айни мавсумда ҳам ҳарорат қулай бўлганда зараркунанданинг зарари сезилади.

IMG_20201112_085955_705 IMG_20201112_085952_257 IMG_20201112_085949_313 IMG_20201112_085947_179Гилос пашшаси жуда майда 5,5 ммли пашша бўлиб, унинг танаси ёрқин қора рангда, боши ва оёқлари сариқ, қаноти оқ-қора бўлиб,  кўзлари микроскопда оч яшил тусда кўринади. Асосан личинкалар меваларни зарарлайди. Вояга етган личинканинг узурлиги 7 мм бўлиб оқ рангда бўлади. Гилос пашшаси бир йилда бир марта авлод беради. Ҳар бир пашша 150 тага яқин гилос ёки олчага биттадан тухум қўйиб зарарлайди. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати +12⁰ +15⁰С бўлганда яъни март ойининг иккинчи ярмида қишлаб қолган ғумбаклардан пашшалар уча бошлайди ва 12-14 кун ўсимлик ширалари ажратган экскриментлар билан озиқланиб ҳаво ҳарорати ўртача +18⁰ +22⁰С бўлганда гилос ва олчанинг ёш меваларига тухум қўя бошлайди.  Тухум қўйиб бўлган пашшалар бир неча кундан сўнг нобуд бўлади. 7-10 кундан сўнг тухумдан оқ рангдаги личинкалар чиқа бошлайди. 0,5 мм узунликдаги личинкалар 16-20 кун озиқланиб 7 мм узунликдаги вояга етган личинкага айланади. Сўнг зарарланган мевани тарк этиб, ён атрофдаги бегона ўтлар, дарахтларнинг ёриқларига кириб ғумбакка айланади ва диапаузага кетади. Қарши курашиш чораси сифатида қишловдан чиққан пашшаларга қарши олтинкўз энтомофагининг личинкаси ва таъсир этувчи моддаси абамектин,  имидоклоприд ва лямбда-сигалотрин бўлган инсектоцидлар қўлланилади.

Қайд этиб ўтиш лозим,  мазкур зараркунанда Навоий вилояти ҳудудида йўқ. Аммо у ҳақда билиб қўйиш фойдадан холи  эмас.

Охунжон ОБЛОҚУЛОВ,  Муталлиб  УБАЙДУЛЛАЕВ, Навоий вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспекторлари.