Bosh sahifa Yangiliklar Грециялик инвесторлар Карманада, эронлик ишбилармонлар эса Хатирчида янги қўшма корхоналар ташкил этишди

Грециялик инвесторлар Карманада, эронлик ишбилармонлар эса Хатирчида янги қўшма корхоналар ташкил этишди

0

Навоий вилоятида 30 апрель-1 май кунлари ўтказилган “Invest in Navoi” II Халқаро бизнес форумидан сўнг  чет эл  ишбилармонларининг воҳамиз билан ўзаро ҳамкорлик ишлари анча фаоллашди.

Буни биргина Навоий шаҳар давлат хизматлари марказига ўз фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказаётган хорижий инвесторлар мисолида ҳам айтиш мумкин. 13 май куни давлат хизматлари маркази ходимлари иккита хорижий корхонанинг вилоятимиз ҳудудида фаолият юритиши учун ҳужжатларни расмийлаштирди.

Кармана туманида сутни қайта ишлаш заводини янгидан барпо этиш мақсадида Грециялик 4 нафар ишбилармон ўзаро шерикчилик асосида “MINOAS” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонага асос солдилар. Инвесторлар мазкур лойиҳа учун 400 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритдилар. Мазкур завод қуриб фойдаланишга топширилса,  80 га яқин маҳаллий хотин-қизлар иш билан таъминланади.

photo_2019-05-13_12-02-41

Грециялик  инвесторлар  қишлоққа саноатни олиб киришни режалаштирган бўлсалар, эронлик ҳамкорлар Хатирчи туманида 100 гектар ерга уруғчилик ишларини йўлга қўйишга бел боғлаганлар. Боиси, мазкур ҳудуд ерлари унумдор Эронлик 3 нафар бизнес вакиллари “YOSHLIK GOLDEN SEED” маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказдилар. Селекционер тадбиркорлар мазкур лойиҳа учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя тикдилар.

Икки давлат бизнес вакиллари учун марказда яшил йўлак тамойили асосида юқори савияда сифатли давлат хизмати кўрсатилди. 15-20 дақиқа ичида инвесторлар Ўзбекистонда янги корхона очганлиги боис марказдан мамнун ҳолда чиқиб кетдилар. Навоий вилоятида яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва фаол бизнес имкониятлари ҳали дунё бўйича чет эл инвесторларини ўзига чорлайверади.

Дилфуза НУРОВАСобиржон КАМОЛОВ, Навоий шаҳар ДХМ мутахассислари.