Bosh sahifa Yangiliklar Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Навоийда вилоят тадбири ўтказилди

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Навоийда вилоят тадбири ўтказилди

0
фото: С.Аслонов

Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тўйхонасида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали кеча ташкил этилди.

Унда вилоятимиздаги барча корхона ва ташкилотлар, таълим, даволаш муассасаларининг фаол, ишбилармон хотин-қизлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир доирасида вилоят ҳокими Қ. Турсуновнинг мунис аёлларимизга байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда бир гуруҳ фаол хотин-қизлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Ёшлигимдан ҳунармандчилик ва тадбиркорликка қизиқаман, — дейди Учқудуқ туманидан келган тадбир иштирокчиси З. Шарипова. — 2010 йил ҳудуддаги ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳунармандлар уюшмаси” ташкил этдим. Ўша пайтда уюшма аъзолари 6 кишини ташкил этган бўлса, бугунга келиб улар 84 нафарга етди. Ҳозирда ҳунарманд хотин-қизларимиз ўз меҳнатлари билан халққа ва оиласига фойда келтирмоқдалар. Жамиятимизда хотин-қизларга қилинаётган ғамхўрлик менга ҳар доим куч ва ғайрат бағишлайди.

– Ана шундай айёмлар арафасида аёлларга чексиз эҳтиромни дилдан ҳис этаман, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси етакчи мутахассиси Ҳ. Самадова. – Байрамда кўп йиллик меҳнатларим эътироф этилганидан мамнунман. Бу масъулиятим, шижоатимни янада оширади. Истагим, опа-сингилларимизни баҳор каби гўзаллик, нафислик, беғуборлик ҳамда софлик ҳеч қачон тарк этмасин.

Вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамга ўзгача файз ва шукуҳ бахш этди.

З.Қутлиева.