Bosh sahifa Yangiliklar Халқаро мақом санъати анжуманида 100 нафарга яқин навоийлик ижодкорлар қатнашади

Халқаро мақом санъати анжуманида 100 нафарга яқин навоийлик ижодкорлар қатнашади

0

6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида илк бор ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжуманида қатнашиш учун вилоятимиз ижодкорлари томонидан қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Тадбирда воҳамиздан вилоят мақомчилар ансамблининг хонанда ва созандалари, Навоий маданият ва санъат коллежининг “Баҳор” рақс ансамбли санъаткорлари, “Ширин” маданият саройининг “Истиқлол” халқ жамоаси – жами 100 нафарга яқин ижодкорлар қатнашади.

Шу билан бирга, нуфузли тадбирда навоийлик тасвирий ва амалий санъат усталари ҳамда ҳунармандлар кулолчилик, тоштарошлик, каштачилик каби миллий қадриятларимиз ифодаланган ижод намуналари кўргазмаси билан қатнашиши кутилмоқда.