Bosh sahifa Yangiliklar ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

0

Бугун, 15 январь куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини 12 — “Мустақиллик” сайлов округидан депутат Шуҳрат Сатторов олиб борди. Шунингдек,  мажлисда вилоят ҳокими ўринбосари Ғофур Мусурмонов иштирок этди.
Сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, туман ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Дастлаб, сессия кун тартибидаги масалалардан бири 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари  туман  Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман  сайлов комиссияси раиси Ж.Шарофовнинг ахбороти тингланди.
Шундан сўнг халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Депутатлар халқ депутатлари туман  Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда туман Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  102— моддаси, шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2 — моддасига биноан туман ҳокимлигига номзод вилоят ҳокими томонидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг ушбу Кенгашга тасдиқлаш учун тақдим этилди.
Сессия ишида иштирок этган вилоят ҳокими ўринбсари Ғ.Мусурмонов  депутатларга вилоятимиз раҳбари томонидан Учқудуқ туман ҳокимлигига С.Хамроев  номзоди тавсия этилганини, номзод бўйича партия гуруҳлари ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини маълум қилди.  Учқудуқ туман ҳокимлигига номзод С.Хамроевга вилоят ҳокимлиги томонидан берилган тавсифнома ҳамда номзоднинг маълумотномасини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси гуруҳи номидан 7-“Дўстлик” сайлов округи депутати И.Рахимов, “Адолат” социал-демократик партияси гуруҳи номидан 20-“Шимолий” сайлов округи депутати С.Сафиддинов, “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи номидан 11-“Қуёш” сайлов округи депутати Ш.Муродова, Ўзбекистон халқ демократик партияси гуруҳи номидан 24-“Йўлчилар” сайлов округи депутати А.Молдакаримов, Ўзбекистон Экологик партияси гуруҳи номидан 15-“Ўзбекистон” сайлов округи депутати П.Амоновлар сўзга чиқиб, Учқудуқ туман ҳокимлигига номзод Хамроев Соли Фармоновични номзодини тўла қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Депутатлар бир овоздан Хамроев Соли Фармоновични номзодини қўллаб-қувватлаб, Учқудуқ тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати