Bosh sahifa Jamiyat ХАТИРЧИ ТУМАНИ: АҲОЛИГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЎЗ МУДДАТИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА

ХАТИРЧИ ТУМАНИ: АҲОЛИГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЎЗ МУДДАТИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА

0

Хатирчи вилоятдаги аҳоли сони нисбатан кўп бўлган ҳудуд ҳисобланади. Яъни, айни кунда туманда 113 566 нафар киши истиқомат қилади. Уларнинг 27 625 нафари эса суюлтирилган газ истеъмолчисидир. Бу тумандаги соҳа вакилларидан янада кўпроқ масъулиятни талаб этиши, табиий. 

“Хатирчитумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари эса буни тўғри англаган ҳолда суюлтирилган газ  тарқатиш режасини ўз вақтида бажаришга одатланишган. Бунинг натижасида ажратилган йиллик фонд истеъмолчиларга ортиғи билан етказиб берилмоқда. IMG_20200909_172405_519

Хусусан, аҳолига йил бошидан 2 658, 14 тонна суюқ газ етказиб бериш режаси амалда 2 688, 70 тоннага етказилиб, режа 101 фоизга бажарилди. Сентябрь ойининг етти кунлигида эса 57, 98 тонна суюқ газ аҳолининг маиший эҳтиёжи учун тарқатилди. 

— Туманда жами 68 та маҳалла мавжуд бўлиб, 67 тасига газ баллон тарқатамиз, -дейди бўлимнинг суюлтирилган газ хизмати муҳандиси Ваҳоб Норқулов. — Бир ҳафта давомида 13 та маҳалладаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказдик. Аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш учун бўлим ҳисобидаги 5 та транспорт воситаси хизмат кўрсатади.

Маълумки, суюлтирилган газ таъминотида истеъмолчиларнинг ҳаммасини бирдан қамраб олиш қийин. Айнан шунинг учун ҳам режа-график тузилиб, туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланади. Яқинда суюлтирилган газ хонадонларига тезроқ келишини хоҳлаб бўлимга мурожаат қилган “Олмазор” маҳалласи истеъмолчиларига ҳам режа-график ҳақида тушунча берилди. Ҳужжатда кўрсатилган муддатда эса мурожаатчилар хонадонига суюқ газ тўлдирилган баллон белгиланган хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўрнатилди.    

Шу билан бирга, бўлим ходимлари истеъмолчиларга “Hududgazta’minot” АЖ тизимида газ хўжалигида аҳолининг маиший газ баллондан хавфсиз фойдаланишини таъминлаш хизмати ташкил этилгани ва уларнинг асосий вазифалари ҳақида тушунчалар беришмоқда. 

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати