Bosh sahifa Jamiyat ХАТИРЧИЛИК ФУҚАРОГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМА 19 ЙИЛДАН СЎНГ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

ХАТИРЧИЛИК ФУҚАРОГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМА 19 ЙИЛДАН СЎНГ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

0

Бугун ижтимоий тармоқларда жамоатчилик жуда кўп фикр билдирилаётган тизим ФҲДЁ идорасидир. Чиндан бу ташкилот эшигидан одам аримайди. Туғилганлик, никоҳ тўғрисидаги гувоҳномаларини олиш, оталикни белгилаш, баъзида бахтга қарши никоҳдан ажралиш ёки ўлим гувоҳномасини олиш, фуқаролик ҳолатлари бўйича архив ҳужжатларига эҳтиёж сезганлар ҳам шу маскан томон шошиладилар. Чунки, бу идорада аҳоли мурожаатларига доимо жавоб топилади.   

Хатирчилик Наргиза Ҳайдарова эътиборсизлик туфайли 19 йил туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини ололмаган. Фуқаронинг айтишича, унинг ота-онаси шаърий никоҳда яшаган, отаси вафотидан сўнг эса “метирка” олишнинг умуман имкони бўлмаган.  Йиллар ўтиб ўзи ҳам оила қурди, фарзандли бўлди. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмаганлиги учун фуқаролиги йўқ одамлар қаторида ўзи ҳам никоҳ гувоҳномасисиз Самарқанд вилоятига келин бўлди, фарзанди туғилганида эса боласига ҳам гувоҳнома ололмади. Чунки, онада паспорт йўқлиги боис фарзандга “метрика” олишни қонун таъқиқлайди.  Йиллар давомида занжир каби бир-бирига боғланиб келаётган муаммоларни бартараф этишни аҳд қилган Н.Ҳайдарова ваколатли идораларга мурожаат билан чиқди. Берилган ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар натижасида 19 ёшида суд қарори билан Наргиза Ҳайдарова Хатирчи тумани ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани қўлига олди. 

Бугун Хатирчи туманида 2020 йилнинг 8 ойи мобайнида Наргиза Ҳайдарова сингари фуқароларнинг 43 нафарига  муддати ўтган туғилиш ҳолати қайд этилди. 3155 та туғилиш, 909 та никоҳ расмийлаштирилди. Фуқаролик ҳолатлари далолатнома ёзиш идоралари Давлат хизматлари агентлиги тизимида иш бошлаганидан буён соҳа фаолияти янаям одамлар эътиборига тушди. Назаримда, аҳоли ишончини оқлаш ва рози ризолиги олиш учун фуқароларга янада маъсулият билан давлат хизмати кўрсатиш лозим. Токи, ФҲДЁ идорасига кирган одам тезкор ва сифатли хизматдан мамнун бўлсин. 

Манзура ҚЎЛДОШЕВА,  Хатирчи тумани ФҲДЁ бўлими мудираси