Bosh sahifa Jamiyat Хатирчилик ёшлар вилоят ҳокимидан нима сўради?

Хатирчилик ёшлар вилоят ҳокимидан нима сўради?

0

Вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов Хатирчи туманидаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида юзлаб хатирчилик ёшлар билан урашди ҳамда уларнинг муаммоларини тинглади.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида “Yoshlar — kelajagimiz” дастури, унинг тумандаги ижросига ҳам эътибор қаратилди.

“Тамабаҳрин” маҳалласида истиқо­мат қилувчи Анваржон Маматов ҳов­лисидаги 0,8 сотихли майдонда интен­сив балиқ­чилик билан шуғулланади. Бизне­сини кенгайти­ри­ши учун унга жорий йилда ер май­дони ажратил­ган эди, бироқ қўшимча қурилиш ишлари­ни олиб боришда муаммога дуч келди. Мазкур масала мулоқот жараёнида ечим топди: ёш тад­биркорга йиллик 7 фоиз став­ка билан 660 миллион сўм имтиёзли кредит ажра­тилишига келишиб олинди.

Яна бир илғор ўспирин, тумандаги 10-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, ўқишдан бўш вақтларида ўз ҳовлисида 500 бош товуқ, 150 бош бедана, 50 та курка, 200 та ўрдакни парваришлаётган Диёржон Умрзоқов­га 5 йил муддатга 50 сотих ер ижарага берилди.

— Менга билдирилган бу ишончдан беҳад хурсандман, — дейди Д. Умрзоқов. — Рес­публикамизнинг турли воҳаларида ёшларнинг ўз тадбиркорликларини очи­шаётганини кўриб илҳомланга­ним­да яқинларим менга далда бўлишди ва 8-синфда ўқиб юрганимда парран­дачилик билан шуғуллана бошладим. Икки йилда паррандаларим сони минг­та­га яқинлашиб қолди. Буни ри­вожлантиришим учун менга ер май­дони зарур эди. Бугун бу истагим амалга ошди.

Бундан ташқари, учрашув давомида 30 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари тарқатилди.

Элликдан зиёд мурожаатлар ва са­воллар ўртага ташланган очиқ мулоқот доирасида ташкил этилган меҳнат яр­маркаси ҳамда маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси бу ерга йиғилган кўплаб йи­гит-қизларда катта қизиқиш уйғотди.