Bosh sahifa Yangiliklar ХАТИРЧИЛИКЛАР ЭЪТИБОРИГА: АНА “СЮРПРИЗ”У, МАНА “СЮРПРИЗ”

ХАТИРЧИЛИКЛАР ЭЪТИБОРИГА: АНА “СЮРПРИЗ”У, МАНА “СЮРПРИЗ”

0

Хўп ғаройиб халқимиз бор-да. Янги йил остонасида “совға” кутадиган… Аммо, ҳеч қайси “сюрприз” янги иморат туҳфасига тенг келолмайди. Чунки, янги уй барибир янги-да… Боиси, халқ кирадиган манзил замонавий  дизайндаги архитектурада қурилган бўлса одамлар кайфиятини кўтаради, ўша давлат идорасидан хизмат олиш эса аҳолига қулайлик яратади. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида халқ энг кўп кирадиган маскан Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади. Аслида янги йил олди ижтимоий объектларни халқ фойдаланишга топшириш анъанасида бир гап бор. Бир гапки, эски йилни қандай кузатсанг, янги йилни шундай кутиб оласан. Бир гапки, халқнинг турмуши фаровон бўлавергани сари унинг дилидан гапи тилига кўчади. 

— Буни қарая, навбатниям электрон қилишибди, маъкул иш бўлибди-да, дейди Пирмуҳаммад ота Облоқулов. Чунки, аҳоли икки йил бироз ноқулай шароитда фаолият юритган марказга кириб чиқди…. энди хоналар ҳам ёруғ, кенг, шинам. Баҳаловат хизмат олишга не етсин.

— Фарзандимни болалар боғчасига жойлаштирмоқчи эдим, бирга келгандик. Қизалоғим болалар майдончасида уйнаб ўтирибди. Бу эса марказга боласи билан бирга келадиган оналарга зўр қулайлик. Тўғриси, ҳатто ўйимизда бунақа имконият йўқ, деди ҳаяжонда Муяссар Шокирова.

— Тадбиркорман. Қандолат цехим бор. Бизнесимни кенгайтирдим, нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришини йўлга қўймоқчиман, унинг қурилишига рухсат олиш учун келгандим. Навбат олдим, буни қаранг марказда кичик кутубхона ҳам бор экан, шу ерда китоб мутолаа килиб ўтирибман. Бу одамлар учун жуда яхши қулайлик-да, вақтингизни беҳуда ўтказмайсиз. Зўр бино, замонавий манга жуда ёқди, дейди хусусий корхона раҳбари Дилфуза Ҳасанова.

IMG_20191228_143155_273

Хуллас, тантанада туман аҳли йиғилди. Анъанага кўра, марказ биноси очилишида нуронийлар бош-қош бўлдилар. Презинтация ҳам ноанъанавий ўтди. Замонавий рессепшн, электрон навбат, мурожаатчилар учун кутиш зали, 14 та қабул ойнаси, электрон табло, инфакиоск фаолияти, болалар майдончаси, мўъжаз кутубхона. Буларнинг барчаси Хатирчи тумани Давлат хизматлари марказида биносида аҳолига қулайлик бўлиши учун ташкил этилди. 

IMG_20191228_143146_959

Дарвоке, марказ директори Қахрамон Худоёровнинг айтишича, жорий йилда марказ аҳолига 38 мингдан ортиқ давлат хизматини кўрсатган. 4 мингга яқин тадбиркорлар марказ хизматидан фойдаланган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бир баробар ортиқдир. Янги йилда хизмат кўрсатиш янада ортади, чунки тизим учун яратилган қулайликдан ходимлар бағоятда миннатдор, дейди марказ директори.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.