Bosh sahifa Jamiyat “Хавфсиз шаҳар”: Навоий шаҳрида 18 та махсус гуруҳ иш олиб бормоқда

“Хавфсиз шаҳар”: Навоий шаҳрида 18 та махсус гуруҳ иш олиб бормоқда

0

Навоий шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида 18 та махсус гуруҳ ташкил этилган.

Унда фуқаролар йиғинлари посбонлари ҳамда ички ишлар, миллий гвардия ва қўриқлаш бўлими ходимлари фаолият олиб боради. Улар жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарлик ҳодисаси аниқланган жойга тезкорлик билан етиб боришлари учун 13 та автомашина ва 6 та скутер билан таъминланган. Шунингдек, шаҳар ҳудудида ўрнатилган 600 тага яқин видеокузатув мосламаларидан ҳам самарали фойдаланилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, жорий йилнинг ўтган даврида 289 та жиноят қайд этилди. Ўғирлик жинояти энг кўп кузатилаётган ҳолат саналади.