Bosh sahifa Jamiyat ХИРМОННИНГ БАРАКАСИ ДАСТУРХОНИМИЗ ТЎКИНЛИГИДАН ДАРАК

ХИРМОННИНГ БАРАКАСИ ДАСТУРХОНИМИЗ ТЎКИНЛИГИДАН ДАРАК

0

Жаннатмакон Ўзбекистонимизда азал-азалдан пишиқчилик, мўл-кўл ҳосилни йиғиш, қилинган меҳнат мевасини териш фасли ҳисобланган олтин куз ниҳоялади. Серқуёш ўлкамизда пахта мавсуми ҳам тўлиқ якунланди. 

Сиз-у бизнинг эгнимиздаги кийим бошдан тортиб, кундалик ҳаётимизда фойдаланиладиган кўпгина маҳсулотлар ҳам айнан шу “момиқ хомашё”дан тайёрланишини барчамиз биламиз. Юртимиз пахтачилигида кластер тизимининг йўлга қўйилгани айниқса, мазкур хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда. 

Навбаҳор туманида фаолият юритаётган кластер корхонаси — “Навбаҳор текстил” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бугунги кунда ишлар авж паллада. Туманимизда жойлашган 187 та фермер хўжаликлари етиштирган пахта айнан шу корхонага олиб келиниб, қайта ишланмоқда. Жорий йилда корхона 23 минг тоннадан зиёд пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашни ўз олдига мақсад қилиб қуйган. Бугунги кунда ишлар 3 сменада ташкил этилган бўлиб, 300 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётир. Айни пайтга қадар туманжа жорий йилда етиштирилган пахтанинг 1/3 қисми қайта ишланиб бўлинди. “Аввало чуқур  бурч ва масьулиятни сезган ҳолда, ўз соғ-саломатлигимизмизни таъминлаб, эл-юртимиз обод бўлиши, турмушимиз фаровонлиги йўлида бир ёқадан бош чиқариб, мамлакатимиз улкан хирмонига ҳисса қўшиш — бурчимиз” деб таъкидлайди бош муҳандис Баҳодир Абдуллаев. Корхонамизда “Лабаротория бўлими” мавжуд бўлиб, пахта майдонларидан келтирилган пахталарнинг толадорлиги, нави шу ерда таҳлил қилинади. 40 йил иш тажрибасига эга Зоя опа Шомуродова бошчилигидаги лаборантлар жамоаси бугунги кунда тунни тонгга улаб меҳнат қилмоқдалар. 

Корхонамизга меҳнати синган фидоий ишчи-ходимлар кўплаб топилади. Улардан Дилшод Тошматов, Нурали Файзиев, Дилшод Кенжаев, Мақсуд Бозоров, Зиёдулло Ризоқулов, Ёрқул Барноевлардан иборат нурчилар жамоси, Шуҳрат Эсонов бошчилигидаги таъмирлаш бригадаси, Анвар Ражабов бошчилигидаги қўриқлаш ходимлари, ошхонадаги қули гул ошпаз аёлларимиз корхона ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. 

Қайд этиш керак, хирмоннинг баркаси дастурхонларимиз тўкинилигидан дарак беради. Бу йилги пахтачиликда эришилган ғалаба эса бутун халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлади.  

Беҳзод ЭРЖАНОВ,  корхона устаси.