Bosh sahifa E'tirof Хитойлик инвестор Нуротада янги корхона ташкил қилди

Хитойлик инвестор Нуротада янги корхона ташкил қилди

0

Тадбиркорнинг омади юришдими, бизнеси ортидан бой бўлиши тайин. Айниқса, маҳаллий ишбилармонларимиз бугун хорижий ҳамкор билан ўз тадбиркорлигини янада мустаҳкамлаб, жаҳон  бозоридан ўз ўрнини изламоқда… Масалан, Нурота мармари бутун оламга машҳур. Аммо, дунё инвесторлари Нуротанинг ўзига келиб, бу маҳсулотни қазиб олиши, мармарга пардоз бериши, қайта ишлов бериши яқин кунларгача кимнинг хаёлига келибди.

Нурота замини тадбиркорларининг уддабуронлиги   боис бугун ҳудудда кун ора бир инвестор қўшма корхона очиш нияти, таклифи билан ташриф буюрмоқда. Ана шулардан бири Хитой Халқ Республикасидан ўз бизнеси ривожини Нурота заминида кўриб келган фуқаро Чен Хайтаодир. Хорижлик инвестор маҳаллий тадбиркор билан ҳамкорликда Нурота тоғларида бағрида яширинган гранит тошларни қазиб олиб дунё бозорига экспорт қилишни мақсад қилган. Натижада  икки ҳамкор янги «GOLDEN — DRAGON» корхонасига асос солдилар.

«GOLDEN — DRAGON»  маъсулияти чекланган жамият Нурота тумани Давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтказилди. Чет эллик ҳамкорга «яшил йўлак» тамойили асосида хизмат кўрсатилди. Хитойлик тадбиркорнинг ҳайратига сабаб бўлган ҳолат 20 дақиқа ичида тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиргани бўлди. Қисқа вақт ичида кўрсатилган давлат хизматидан мамнун бўлган меҳмон бўш вақти орасида кичик кутубхонадан ҳам фойдаланди.  

Шахоб РЎЗИЕВ,  Нурота туман ДХМ директори