Bosh sahifa Yangiliklar Хитойлик инвесторлар “Навоий” ЭИЗда лифт ишлаб чиқармоқчи

Хитойлик инвесторлар “Навоий” ЭИЗда лифт ишлаб чиқармоқчи

0

Хитойлик тадбиркорлар “Навоий” эркин иқтисодий зонасида одам ва юк ташишга мўлжалланган лифт ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи.

Ўтган ҳафта улар вилоятимизда бўлиб, эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишишди. Лойиҳа учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. 5 нафар хорижлик мутахассис ва 30 нафар маҳаллий кадрлар иш билан таъминланади. Шунингдек, мазкур давлатнинг “SDV Consulting Engineers” компанияси ҳам эркин иқтисодий зонада тадбиркорларга консалтинг хизматлари кўрсатишни амалга ошириш ниятида.