Bosh sahifa Yangiliklar Хитойлик ишбилармонлар Навоий вилоятига 300 миллион АҚШ долларига тенг инвестициялар киритади

Хитойлик ишбилармонлар Навоий вилоятига 300 миллион АҚШ долларига тенг инвестициялар киритади

0

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Навоий вилояти ҳамда Чжэнцзян провинцияси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича бизнес форум бўлиб ўтди.

Сямин шаҳрида ўтказилган анжуманда Навоий вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов бошчилигидаги воҳамиз ишбилармонлари Хитой бир қатор етакчи компаниялари билан музокаралар олиб боришди.

Форумда Чин мамлакатининг юзга яқин нуфузли компаниялари вакиллари учун Навоий вилоятининг инвестициявий ва туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

Тадбир доирасида салкам 300 миллион АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди. Булар асосан вилоятимизда цемент, сендвич панел, бўёқ, лифт ишлаб чиқариш ҳамда мармар, гранит, каҳоланг, бирюза каби тошларни қайта ишлаш соҳалалари билан боғлиқ.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.