Bosh sahifa Jamiyat Хитойлик Дза О: янги йилни навоийликлар билан бирга қаршилайман

Хитойлик Дза О: янги йилни навоийликлар билан бирга қаршилайман

0

Янги йил. Тўғриси, бу байрамдан мўъжиза кутмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Чунки, у совғалар-у, туҳфалари билан қадрли. Инновацион ёндашувлари билан ўзига барчани чорлаётган Навоий шаҳар давлат хизматлари маркази яна бир янгилик. Энди ҳар кун марказга ташриф буюрувчи одамларни Қорбобонинг ўзи кутиб олади. Шунчаки эмас, қўлида янги йил совғаси билан. Қандай совға деб ажабланаётгандирсиз. Бу китоб. Китоб чинанам  совғалар ичида энг зўри. Уни қабул қилаётган каттаю кичикнинг кўнглида шоду хуррамлик, янги йил қувончи. Ота-онаси ортидан эргашган болажонлар учун эса  ҳар доимгидек ширинлик бор.

Кунига 500-600 нафар фуқаро ташриф буюрадиган марказда хизматлар сони ортгани сайин, одамларнинг қатнови ҳам кўпаймоқда.

Салохиддин Бойназаров 66 ёшда. Отахон ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилганлардан. Барча хизматлар шаффоф ва бюрократик тўсиқлардан ҳоли тарзда амалга оширилаётган марказда 10 дақиқа  ичида  давлат ҳизматига бўлган мурожаатингизга жавоб оласиз. Янги йилда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритган Салохиддин ота сингари фуқаролар камида 100-150 кишини ташкил этаяпти. Мана шу-да янги йил мўжизаси, деди марказда ташкил этилган хизмат сифатидан ҳайратда қолган отахон.

— Бу йил янги йилни Навоийда кутиб оладиган бўлдим, — дейди хитойлик ҳамкор  Дза О. — Дунё бозорига кимё маҳсулотлари етказиб  бераётган «Навоийазот» корхонасида қурилиш ишларини бажаряпмиз. Навоийда ишлашга рухсат олиш, яшашни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига келдим. Навоийда каерга кирмайлик байрам  кайфияти.

photo_2018-12-28_15-56-36

Ха, янги йилга яқин кунларда Навоийга борсангиз албатта, Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказига кириб ўтинг. Боиси, каттаю кичикнинг у ёки бу масаласига ечим топилаётган  бу масканда ҳеч йўқса Қорбобонинг мўъжизаларига дуч келасиз.

Нодира Самандарова, Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси ходими.