Bosh sahifa Jamiyat Ходимларига иш ҳақи тўламаган ташкилот устидан прокуратура судга ариза киритди

Ходимларига иш ҳақи тўламаган ташкилот устидан прокуратура судга ариза киритди

0

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақ­са­дида Кармана туман про­ку­ра­тураси томонидан ободонлаштириш бош­қармасида иш ҳақи ва унга тенг­лаш­­тирилган тўловларнинг тўланиши аҳ­воли юзасидан текширув ўтказилди. Нати­жада бошқарманинг 33 нафар иш­чи-ходимига 2017 йил­нинг июнь-июль ойларида ишлаган даврлари учун иш ҳақлари бугунга қа­дар тўланмасдан ке­лингани аниқланди. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 1-қис­мида иш бе­рувчи ўзининг молия­вий ҳолатидан қатъи на­зар, ходимга ба­жар­ган иши учун тўлов­ни бел­ги­ланган меҳ­нат ҳақи шарт­лари­га мувофиқ қо­нун­да кўр­сатилган муд­датларда тў­ла­ши шарт.

Ходимларга ишлаган даври учун ой­лик маошдан жами 25,4 миллион сўм­лик қарздор­лик пайдо бўлганлиги са­баб, уни ундириш ҳақида фуқаролик иш­­лари бўйича Кармана туманлараро судига ариза киритилди.

Бугунги кунда фуқароларнинг бузил­ган ҳуқуқи қайта тикланмоқда.

Ш. ШУҲРАТОВ, Кармана туман прокуратураси иш ўрганувчиси.