Bosh sahifa Tahlil Ичкиликбозлик суиқасд билан якун топди

Ичкиликбозлик суиқасд билан якун топди

0

Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати 25 февраль куни навбаҳорлик фуқаро маҳалладошига суиқасд уюштиргани ҳақида хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1975 йилда Навбаҳор тумани “Тошработ” маҳалласида туғилган шахс “Темур малик” МЧЖ томонидан Кармана туманида олиб борилаётган қурилиш ишларида маҳалладоши, 1991 йилда туғилган фуқаро билан бирга фаолият юритган. Улар 25 февраль куни “Ёшлик” маҳалласидаги 85-сонли кўп қаватли уйнинг қурулиши тамомланмаган 47-хонасида биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишади. Шундан сўнг, ўртада низо чиқиб, бири иккинчисига ошхона пичоғи билан жароҳат етказади. РШТЁМ вилоят бўлимининг бирламчи хулосасига кўра, пичоқ жабрланувчининг кўкрак қафаси ўнг ярми плеврал бўшлиғини тешиб, ўнг ўпка ўрта бўлаги, диафрагма ва жигар ўнг бўлаги капсуласига оғир жароҳатлар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддалари 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жабрланувчининг аҳволи ҳозирда оғирлигича қолмоқда.