Bosh sahifa Yangiliklar Иккинчи мавсумда пилла етиштириш бошланди

Иккинчи мавсумда пилла етиштириш бошланди

0

Жорий йилда юртимиз пиллачилиги тарихида илк бор уч маротаба – баҳор мавсуми, июнь-июль ҳамда август-сентябрь ойларида пилла етиштириш  йўлга қўйилади.

Биринчи даврни самарали ўтказган “кумуш тола” ижодкорлари навбатдаги мавсумда ҳам қизғин иш олиб боришмоқда. Бугунга қадар  Конимех, Қизилтепа, Кармана, Нурота, Хатирчи ва Навбаҳор туманлари пиллакорларига 600 қути ипак уруғи тарқатилди. Миришкорлар 30 тонна қимматбаҳо хомашё топширишни зиммаларига олган.

Августда бошланадиган учинчи мавсумда ҳам мазкур ишлар давом эттирилади.