Bosh sahifa Yangiliklar Имтиҳон учун 900 кишилик жой ҳозирланди

Имтиҳон учун 900 кишилик жой ҳозирланди

0

Эртага Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли Навоий академик лицейида ўқиш истагини билдирган ёшлар учун саралаш тести бўлиб ўтади.

Синовлар Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда 900 дона стол ва стул имтиҳон залига келтириб ўрнатилган. Бу ерда кузатув камералари онлайн тарзда иш олиб боради.

Жараёнларнинг кўнгилдагидек ўтиши учун хавфсизликдан тортиб, ота-оналарнинг дам олиш жойларига қадар эътибор қаратилмоқда.