Bosh sahifa Mualliflardan Инглиз тилини тез ва осон ўрганишнинг 6 та самарали усули

Инглиз тилини тез ва осон ўрганишнинг 6 та самарали усули

0
English concept with person holding a smartphone

Бугунги ҳаётимизни чет тилларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Глобаллашув жараёни тезлашгани сари хорижий тилларни ўрганиш замон талаби бўлиб боряпти.

Тилни ўрганиш аввало ўрганувчидан ҳоҳиш ҳамда сабр-тоқат талаб қилади. Энг муҳими ҳар бир соҳада бўлганидек мотивациядир. Қуйида инглиз тилини тез ўрганишнинг синалган усулларини тавсия қиламмиз:

1) Аввало, ўзингизга ҳар доим бу тилни нима учун ўрганишим керак, деган саволни беринг ва ҳар қандай қийналган вазиятингизда тилни ўрганишдаги мақсадингизни эсланг.

2) Инглиз тилини аъло даражада ўрганиш учун сўзларни якка ҳолда ёд олмасдан уларни ибора бирикма ҳолида ўрганинг.

3) Танланган мавзуга оид сўзлар иштирокида ҳикоя ҳамда воқеалар тузинг ва уларни тизимли равишда гапиришга ҳаракат қилинг!

4) Интернетдан излаган маълумотингизни фақатгина чет тилида олинг, ижтимоий тармоқларда айнан чет тилидаги форум ва чатларда фаол иштирок этишга ҳаракат қилинг.

5) Инглиз тилида хатолар билан гапиришдан уялманг, муҳими гапириш кўникмангизни ҳосил қилинг.

6) Севимли сериалингизнинг (ёки кинофилмлар) инглизчасини топиб кўринг.

Хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича тадқиқот олиб борувчи руҳшунослар жуда кўп одамлар йўл қўядиган битта хатога эътибор қаратди: ўрганувчилар кўпинча сухандоннинг гапини сўзма-сўз тушуниб етиш пайида бўлади. Аслида ҳар бир товушни илғашга эмас, умумий мазмунни фаҳмлашга интилиш керак.

Юқоридаги тавсиялар инглиз тилини ўрганишга доир 1000 та усулдан базилари, холос. Энг муҳими қилмоқчи бўлган ишингиз сиз ўйлаганингиздан кўра осонроқ эканига ўзингизни ишонтира олишингиздир.

Юлдуз ЭГАМОВА,

Навоий шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.