Bosh sahifa E'tirof Инновациянинг “кучи”: Бир одам ўн минг бош товуқ боқиши мумкин

Инновациянинг “кучи”: Бир одам ўн минг бош товуқ боқиши мумкин

0

Бир ишчи кучи одатда нечта товуқни парваришлашга етади? Уй шароитида бу албатта, 50-60 бошдан ошмайди. Бироқ, жараён замонавий технологиялар асосида олиб борилса мазкур рақам юз, ҳатто минг карра ортиши мумкин.

Мисол учун, вилоятимиздаги “Karmana golden eggs” масъулияти чекланган жамиятида ҳар бир ходим ўртача 10 минг бош жўжа парваришлайди. Корхонанинг замонавий 4 та товуқхонаси Туркия давлатида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги технологиялар асосида жиҳозланган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 60 мингта жўжа боқиш имкони бор. Паррандалар 90 кундан сўнг тухумга киргач, бевосита аҳолига етказилиб берилади. Товуқларни буюртмачиларга этиб беришдан тортиб, уларнинг парваришини йўлга қўйиш ҳам мутахассислар зиммасида.

Яқинда Самарқанд вилоятидан “Элсел” зотли жўжаларни келтирдик, – дейди технолог А.Қўзиев. – Бугунги кунда паррандалар бизнинг шароитга мослашди. Улар махсус товуқкатакларга жойлаштирилган бўлиб, 21 хил компонентга эга махсус ем билан озиқланади. Хона ҳароратини бир хил меъёрда сақлашдан тортиб, белгиланган вақтда жўжаларга ем ва сув бериш технологик асосда амалга оширилади. Ходимларимиз мазкур жараёнларни назорат қилиб боришади, холос.

Корхона йил якунига қадар тўлиқ ишга тушса, 25 нафар ходимнинг бандлиги таъминланади. Шунингдек, келгусида жўжа ҳамда тухум етиштириш, қолаверса махсус озуқа ишлаб чиқариш ҳам шу ернинг ўзида ташкиллаштирилади. Бундан ташқари, фермада қорамолчиликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Албатта, ҳар бир ишга замонавий ёндашув соҳа тараққиётини белгилаб беради. Айниқса, ишлаб чиқаришда мазкур омил сифат ва самарадорлик гаровидир.