Bosh sahifa E'tirof «InnoWeek-2019» инновацион ярмаркасида навоийлик олимлар ҳам ўз ихтиролари билан қатнашди

«InnoWeek-2019» инновацион ярмаркасида навоийлик олимлар ҳам ўз ихтиролари билан қатнашди

0

Жорий йилнинг 29-31-октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма марказида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «InnoWeek-2019» II Халқаро инновацион ғоялар ярмаркаси бўлиб ўтди. Татбирда илмий инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг вакиллари ўтган йили 20 га яқин мамлакатдан иштирок этган бўлса, бу йил 30 дан ортиқ мамлакат ишбилармонлари ва олимлар инновацион ишланмаларини намойиш этди. Улар орасида Фанлар академияси Навоий бўлими тадқиқотчилари, ёш олимлари ҳам фаол қатнашди. Кўргазманинг асосий мақсади янги маҳаллий ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва энг янги технологияларни алмашиш орқали мамлакат иқтисодиётига фойдали бўлган янги инвестиция имкониятларини жорий қилиш эди. Форум музокаралар ва ўзаро фойдали битимларни амалга ошириш майдонига айланди. Ҳафталик доирасида Халқаро инновацион ярмарка, инновация ва инвестиция форуми ва робототехника бўйича чемпионат бўлиб ўтди.

Халқаро ярмаркада Навоий бўлими ўз илмий ишланмалари баннерларини тақдим этди. Биринчиси — гипс боғлоқчи моддаларни ишлаб чиқаришнинг инновацион усули, кварц қуми бойитиш технологияси ва доломит комплекс қайта ишлаш орқали магнезитни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни, иккинчиси — бентонит гилларидан фойдаланган холда пахтага экстраксияланган уруғларни ишлаб чиқариш ва киритиш, қурилиш материалллари ва биоёқилғи ишлаб чиқариш учун лалми ерларда павловния плантацияларини яратиш, томчилатиб суғориш орқали майиз ва шароб учун узумзорлар етиштирши, чўл чорвачилиги ва селекция тизимини такомиллаштириш истиқболли лойиҳаларни ўз ичига олди.

Бундан ташқари, бўлим “Электрокимёзавод” АЖ ҚК билан ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг бир қатор вилоятлардаги пахта далаларида муваффақиятли синовдан ўтган маҳаллий хом ашёлардан импорт ўрнини босувчи, инновацион қишлоқ хўжалигида ўсимликларнинг тез ўсишини таъминловчи препаратларни ҳамда павлония дарахтининг ёғоч наъмуналарини намойиш этди.