Bosh sahifa Jamiyat ИНСОН ҚАДРИ – ҲАР НЕДАН УСТУН!

ИНСОН ҚАДРИ – ҲАР НЕДАН УСТУН!

0

Юртимизда қадимдан кўп миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 20 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб, ватан равнақи халқ фаровонлигига ҳисса қўшмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу гўзал кунларда Навоий вилоят ҳокими ташаббуси билан туманимизда умргузаронлик қилаётган турли миллат вакилларига байрам совғалари улашилди.
О.Лукашевич, Ф. Аббосалиевага қимматбаҳо совға тикув машиналари берилган бўлса, “Қулқудуқ” ва “Мингбулоқ” овулида истиқомат қилаётган тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами манзилли етказиб берилди.
— Ёлғиз аёлман, маҳалла, кўни-қўшнилар доимо ҳолимдан хабар олишади, бирор камчилигим бўлса дарров ёрдам қўлини чўзишади. Муҳтарам Президентимизга, барча-барчага ўз миннатдорчилимни билдираман. Инсон қадри ҳар недан устун бўлган шу юртда туғилганимдан, яшаётганимдан хурсандман. Байрам арафасида бу каби қимматбаҳо совға оламан, деб ҳечам кутмагандим, — дейди Олеся Лукашевич.
Вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурмонов совғаларни ўз эгаларига манзилли етказиб беришда иштирок этиб, уларни байрам билан қутлади.IMG_20200830_060042_202Ҳа, халқимизга хос бўлган диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат туфайли юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ёнма-ён, тинч-тотув яшаб келмоқда. Қон-қонимизга сингиб кетган бу фазилат энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлол кунларида янада ёрқин намоён бўлмоқда.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.