Bosh sahifa Jamiyat Инсон ҳуқуқи — олий қадрият

Инсон ҳуқуқи — олий қадрият

0

Томди туман адлия бўлими томонидан фуқаролар К.Нуржанова, К.Тулегенов, Г.Кушербаева, Ж.Кожамуротова, Ж.Мисаева ва У.Канатбаевларнинг ҳақиқатда ишлаган даврини иш стажига қўшилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, суд томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Томди туман бўлими мансабдор шахсларининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топилди. 

Гап шундаки, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Томди туман бўлими томонидан мурожаат муаллифларининг ишлаган иш стажини иш ҳақи тўғрисидаги бирламчи ҳужжатлар архив фондида мавжуд эмаслиги важ қилиб, фуқароларнинг ишлаган даври меҳнат дафтарчасида акс этганлигига қарамай пенсия тайинлашда инобатга олиш рад этилган. 

Маълумот учун қуйидагиларни билиб қўйган яхши.

Иш стажи тўғрисида тақдим этиладиган ҳужжатларининг асослилиги ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида пенсия жамғармаси бўлим ходимлари пенсияни расмийлаштириш учун ҳужжатлар қабул қилаётганда уларнинг мазмуни ва зарур тарзда расмийлаштирилганлигини баҳолайди. Зарурат бўлганда улар берилишининг асослилигини текшириш бўйича қарор қабул қилади, меҳнат даврларининг иш стажи даврига ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқаради (ВМнинг 8.09.2011 йил 252-сон қарорига илова Низомнинг 57-банди).

Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулотда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд бошқа сабаблар бўйича архив маълумотлари мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда,иш стажи суд тартибида белгиланади. (252-сон Низомнинг 74-банди.)

Агарда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилаган иш стажини қабул қилиш ёки қилмаслик тўғрисидаги қароридан норози бўлсангиз, адлия органларига ёки тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишингиз мумкин.