Bosh sahifa Jamiyat ИНСОНИЯТ ЕНГИБ ЎТГАН ПАНДЕМИЯЛАР ТАРИХИГА БИР НАЗАР

ИНСОНИЯТ ЕНГИБ ЎТГАН ПАНДЕМИЯЛАР ТАРИХИГА БИР НАЗАР

0

Барчамизга маълумки, 2020 йил март ойида БМТ ва ЖСТ (Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти) томонидан бутун ер юзида пандемия ҳолатини расман эълон қилинган эди. Таъкидлаш керакки, пандемия эълон қилинган бундай ҳолат тарихда биринчиси ва сўнгиси ҳам эмас. Инсоният пайдо бўлибдики, ҳаёти давомида ўта даҳшатли касалликлар ва синовларни енгиб ўтмади дейсиз.

Ҳозирда айрим одамларимиз томонидан пандемия ва эпидемия таърифлари бир ҳил ёки аралаштириб тушунилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, пандемия — бу қадимги юнон тилидан олинган сўз бўлиб, бирор бир эпидемиянинг “Умумхалқ”, “халқаро” миқиёсда ўта қаттиқ эпидемиянинг тарқалиши, касалликни қитаълараро ёйилишидир.

ЖСТ нинг ўлчами ва ибораси билан айтганда пандемия бу янги касалликнинг ер юзи бўйлаб тарқалиб, шиддатли кўпайишидир. Одатда инсониятнинг аксарият қисми, ушбу эпидемияга қарши иммунитетга эга бўлмайди. Шунинг учун янги эпидемия билан курашиш маълум бир вақт ва ҳаракатни талаб этади.

XXI асрдаги мазкур пандемик жараён биринчиси бўлиб, инсоният ўз бошидан бу каби эпидемиялардан бир неча бор ўтказган. Ҳар сафар ер шари асосан ўнга яқин даҳшатли касалликлар билан курашиб келди. Эпидемия эса айрим вақтларда бутун-бир давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. 

Хусусан, илк марта ўлат касаллиги Ҳиндларда VIII асрда, Хитойда X аср манбаларида учрайди. Тарих ер шарининг 40 % ушбу касалликка чалинганлиги ҳам гувоҳлик беради.

Шуни таъкидлаш керакки, Англияда XVIII асрда тарқалган ўлат одатда пиёда аскарларда кўпроқ, отлиқ аскарлар орасида эса камроқ тарқалганлигини сезиб қолишди. Бунга сабаб эса, инсонга от ва чорва молларидан тарқалган ўлатга, одамларда табиий иммунитетни пайдо қилар эди. Уйида ҳайвон асрамайдиган оила эса, барча аъзоларидан айрилар эди. Вирусологларнинг фикрича, ХХ асрда вабо оқибатида 300-500 млн инсон бевақт дунёни тарк этган. 

Инсоният бошига катта кулфатларни келтирган навбатдаги касаллик бу сўзсиз вабодир ушбу касаллик ҳам башарият тарихида миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритгани билан даҳшатлидир. 541-1904 йиллар оралиғида 3 та йирик пандемик ҳолатни келтириб чиқарган.

541-700 йилларда Мисрда Юстиниан вабоси номи кечган пандемия ҳаттоки ўлкан Византия аҳолисининг ярми, яъни 100 млн.дан ортиқ инсон чорасиз ҳалок бўлди.иккинчи тўлқинда Европанинг 3/1 қисмини, яъни 34 млн.дан ортиқ аҳолисини, учинчи пандемияда фақатгина Ҳиндистоннинг ўзида 6 млн одам қурбон бўлди. Сўнг у бутун дунёга савдо аҳли вакилларидан тарқалиб кетган.

Инсониятни жар ёқасига бир неча марта олиб келган яна бир касаллик бу ўлатдир. Ушбу касаллик XIX асрнинг энг кенг тарқалган эпидемияларидан бири бўлиб, ўнлаб млн одамни ёстиғини қуритди. Бу эса дунёда бир нечта пандемик ҳолатни келтириб чиқарди.

Айнан ушбу касалликнинг  1881-1896 йилларда кечган 5 пандемия 370 минг Европаликни, 50 минг Америка қитъаси инсонларини, 270 минг Россия империяси аҳолисини, 60 минг японни олиб кетган. Ушбу пандемик ҳолат ватанимиз тарихида ўчмас қора кунларни чизиб кетган. Тарихимизда машҳур “Вабо исёни” айнан шу эпидемиянинг энг чўққига чиққан 1892 йилида содир бўлди. Оқибатда биргина Тошкент шаҳрининг янги шаҳар қисмида 417, эски шаҳар қисмида 1462 нафар, жами 1879 аҳоли касалликка чалинди. Улардан 1657 нафари (217 нафар янги шаҳарда, 1440 нафар эски шаҳар қисмида) вафот этишди.  

Инсониятга ўлкан кулфатлар ёғдирган касалликлардан яна бири сўзсиз ичбуруғдир. Психологик ва ички аъзоларга таъсир этадиган ушбу касаллик эр.ав. 430-427 йилларда Афинада Пелопеннос урушларида тарқалган ушбу касаллик оқибатида армиянинг сўнг аҳолининг 4/1 қисмини қириб юборди. Бу касаллик тарихга файласуф Фукидид номидан тилга олинганлиги учун “Фукидид вабоси” деган ном билан ҳам тарихга кирди. Мазкур касаллик биринчи жаҳон уруши даврида бутун дунёга тарқаб, 30 млн одам касалга чалинди. Ачинарлиси, улардан 3,5 млн таси вафот этган. 

ХХ асрнинг инсоният тақдирига таъсир ўтказган касалликлар грип ва ОИТС нинг ўзи ҳар йили миллионлаб одамнинг ёстиғидан айрилишига сабаб бўлмоқда. Катта йўқотишларни бошдан кечирган инсоният пандемияга қарши курашишнинг янги самарали йўлларини излай бошлади. Бунда эса, энг вакцина ёки қандайдир дори ишлаб чиқилгунга қадар энг самарали, синалган йўли карантин ҳамда ўз-ўзини ҳимоялаш эканлиги исботланди.

Барчага маълумки, 2019 йил декабр ойининг сўнгида Хитой марказининг Ухань вилоятида вируснинг янги, турли вакцина ва дориларга мослашувчан COVID 2 тури бирдан тарқалиб кетган. 

Ҳозирги глобализация шароитида 3 ойдан ортиқроқ вақтда мазкур офат бутун дунёга шиддат билан тарқалиб кетган. 2020 йил май ойининг 12 санасида мазкур вирус билан касалланганлар сони 4,3 млн.дан ошиб кетган. 

Минг афуслар бўлсинки, офат бизнинг ватанимизда ҳам қайд этилди. Ҳукуматимиз, Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида тезда ушбу пандемияга керакли муносабатини билдирди. Мазкур карантин шароитида иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар, Қарор ва Фармойишларни аҳолига етказиш ва уларни ташвиқот қилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳам бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда. 

Ш.БАҲРОНОВ, Навоий вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи.

Д.МУРТАЗАЕВ, Навоий вилояти юридик коллеж директори ўринбосари.