Bosh sahifa Jamiyat Интеллектуал мулк муаллифга қанчалик даромад келтиради?

Интеллектуал мулк муаллифга қанчалик даромад келтиради?

0

Бугун, 11 июнь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” залида Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ёш олимлар, ижодкорлар, мустақил ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинар давомида интеллектуал мулк муносабтларига оид Ўзбекистон Республикаси Кодексларидаги ўзгартиш ва қўшимчалар, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини белгилашни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги юзасидан маълумотлар берилди.

— Бизда интеллектуал мулк соҳасидаги қоунунчилик нормалари аввалдан ишлаб чиқилган бўлсада, уларни ҳаётга татбиқ этиш ишларида камчиликлар бор, ­ — дейди Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Ф.Холбоев. ­ — Бугунги кунда ҳар жабҳада бу нормалар бузилаётганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, жазо чоралари ҳам анчагина “енгил”. Мисол учун АҚШни олиб қарайдиган бўлсак, мулк ҳуқуқини бузганлар 10 йил муддатгача қамалиши мумкин. Бундан ташқари, юртимизда мазкур ҳақ-ҳуқуқларнинг аҳамиятини аҳоли чуқур англаб етмаган. Шу боис, унинг тарғиботи айни даврда жуда долзарб.

photo_2019-06-11_14-47-49

Учрашув давомида маърузачилар ҳар бир интеллектуал мулк ўз муаллифига ва ҳатто унинг авлодларига ҳам мўмай даромад келтириши мумкинлиги, мазкур молиявий манбалар ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг салмоқли улушини ташкил этишини ҳам таъкидлашди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга интеллектуал мулк соҳасидаги тарқатма материаллар, буклетлар тарқатилди. Семинар қизғин савол-жавоблар асосида, конструктив рухда ўтди.