Bosh sahifa E'tirof ИНВЕСТОР: МЕН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИГА КИРИБ РОҲАТЛАНДИМ

ИНВЕСТОР: МЕН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИГА КИРИБ РОҲАТЛАНДИМ

0

Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказига Араб амирликларидан ташриф буюрган инвестор ўз бизнесини давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнг худди шундай фикрни айтди. «Мен давлат хизматлари марказига кириб роҳатландим», дейди Фаҳими Амир Чўламреза. Давлат хизматлари марказида «яшил йўлак» тамойили асосида хизмат олган  инвестор унга кўрсатилган юқори хизмат сифатидан мамнун. Асли эронлик, аммо бутун умри ва бизнесига Германияда асос солган, айни кунда Араб амирликлари фуқаролигини олиб, Дубайда ишбилармонлик қилаётган чет эллик тадбиркор энди Навоийда цемент ва оҳак заводлари қуришни режалаштирган. Чунки, рақобат майдонида улар ҳалол беллаша олишларига имконият бор.

У навоийлик  тадбиркорлар билан   «360 СAPITAL» маъсулияти чекланган жамият қўшма корхонасига асос солди.   Бетон, гипс ва цементдан буюмлар ишлаб чиқариш, табиий тошни қазиб олиш ва ундан қоплама материаллари ясаш учун бизнес режалари тайёр. «Навоий тадбиркорлик қилиш учун қулай ва манфаатли ҳудуд, — дейди Фаҳими Амир Чўламреза. Аввалом бор, вилоят ишлаб чиқариш қилиш учун хом ашёга бой. Қулай инвестицион муҳит эса тадбиркорнинг бирини икки қилади. Ўзбекистонда тадбиркорлик қилиш икки томонга ҳам  манфаатли. Маҳаллий аҳоли эса янги иш ўринларига эга бўлади.»

Жорий йил ҳисобидан айни кунгача арабистонлик ҳамкорга ўхшаган 40 нафардан ортиқ турли йўналишда корхона ва қўшма корхоналар очган инвесторларга давлат хизмати кўрсатилди. Марказда чет эллик бизнес вакиллари учун амалга оширилаётган хизмат сифатида, муомала ва илтифот тизим имиджига айланган. Аслида дунё бизнес вакиллари ҳам анойи эмас. Улар ҳам фойда кўриш учун энг аввало мамлакати тинч, осойишта, сўнгра тадбиркорлиги ҳимояси учун кучли ҳуқуқий асоси бор юртни танлашади. Хуллас, 30 дақиқа ичида қўшма корхона очган араб ишбилармонлари энди Навоийда.

Анвар САФАРОВ,  Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази директори