Bosh sahifa Jamiyat ИШ САМАРАСИ АҲОЛИ РОЗИЛИГИ БИЛАН ЎЛЧАНАДИ

ИШ САМАРАСИ АҲОЛИ РОЗИЛИГИ БИЛАН ЎЛЧАНАДИ

0

Табиат инжиқлиги, об-ҳавонинг бироз ноқулай келиши барчамизни янада ҳушёр бўлишга, халқ, яъни истеъмолчи олдидаги масъулиятни чуқурроқ ҳис этишга ундамоқда. Айниқса, газ таъминоти соҳаси ходимлари ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам истеъмолчи манфаати, унинг эҳтиёжи муҳим эканлигини бир зум бўлсин ёддан чиқаргани йўқ.

“Карманатумангаз” филиали ходимлари айни вақтда 31984 истеъмолчига табиий газ, 1402 нафар истеъмолчига суюлтирилган газ етказиб беришмоқда. Кўриниб турганидек, туман аҳолисининг атиги тўрт фоиздан ортиқроғи суюлтирилган газ истеъмолчиси ҳисобланиб, уларга хизмат кўрсатиш узлуксизлиги, газ баллонларининг белгиланган ҳажмда ва сифатда бўлиши доимий назоратда.

Аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш учун филиалга қарашли битта “ISUZU” русумли транспорт воситаси ҳамда 1969 та газ баллон хизмат кўрсатади. Газ баллонларнинг 1402 таси аҳолига ижара шартнома асосида берилган бўлса, қолгани “айланма усул” билан етказилади.

– “Ходимларимиз катта ва кичик ҳимоя кўзойнаклари, барча зарур тиббий воситалар билан таъминланган. Истеъмолчилар хавфсизлиги учун газ баллонлари тарқатилишида уларни зарарсизлантириш, оралиқ масофа сақлашга алоҳида эътибор қаратилади. Транспорт воситамизда махсус назорат тарози мавжуд бўлиб, аҳоли газ баллонларини ўлчаб олиш имконига эга. Бу бизга нисбатан ишончни ҳам мустаҳкамлайди”, — дейди филиалнинг суюлтирилган газ таъминоти бўлими муҳандиси Зафар Аблобердиев.
Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, истеъмолчиларга 55 тонна 400 килограмм суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган эди. Амалда эса бу 200 килограмм ортиғи билан бажарилди.

Бугун иш самарадорлигига берилган баҳо аҳоли розилиги билан ўлчанади. Карманалик истеъмолчиларнинг суюлтирилган газ таъминотидан мамнунлиги эса соҳа ходимларининг иш тартибини яхши ташкил этаётганидан далолатдир.

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати