Bosh sahifa Jamiyat ҚИШЛОҚДОШЛАРНИНГ МАШИНАСИ ТЎҚНАШДИ. ЙЎЛОВЧИ ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИГА ТУШИБ ҚОЛДИ

ҚИШЛОҚДОШЛАРНИНГ МАШИНАСИ ТЎҚНАШДИ. ЙЎЛОВЧИ ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИГА ТУШИБ ҚОЛДИ

0

2020 йилнинг 15 сентябрь куни соат 02:00да Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 167 километрида Бухоро вилояти Ромитан тумани Қўрғон МФЙда яшовчи ҳайдовчи Р.Қ. “Дамас” русумли автомашинада ҳаракатланиб келади. Олдинда носозлиги туфайли йўлнинг ўнг томон чекка қисмида ҳаракатсиз тўхтаб турган қишлоқдоши С.Ж. бошқарувидаги “Форд Транзит” русумли автомашинанинг орқа қисмига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади.
Натижада “Дамас” русумли автомашина йўловчиси Бухоро вилояти Ромитан тумани Қўрғон МФЙда яшовчи 1990 йилда туғилган йўловчи М.Азимов Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилади.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчи автомобилда ҳаракатланиб, рул бошқарувида ухлаб қолиши сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Карман тумани ИИБ томонидан ҳайдовчи Р.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи