Bosh sahifa Jamiyat ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУСТКАШЛИК КЕТМАЙДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУСТКАШЛИК КЕТМАЙДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзагроинспекция фаолияти ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалик ерлари соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш мазкур инспекциянинг асосий вазифаларига киради. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиниши ҳамда қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича назоратни ҳам амалга оширади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ерга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талаблари ижроси устидан доимий назоратни олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш,
2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1025-қарори ижросини таъминлаш, хусусан, мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажимларини янада ошириш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли ва озуқа экинларини оқилона жойлаштириш, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш мақсадида Конимех туманида ҳам қатор ишлар бажарилмоқда. 

Жумладан, туманда асосий майдонга қишлоқ хўжалик экинларни жойлаштириш, яъни сабзавот экинларни жами 92 гектарни ташкил этиб, шундан сабзи 15, помидор 25, бодиринг 14, карам
5, бақлажон 5, пиёз 17 гектар экилиши режалаштирилган. Шунингдек, боғ ва токзорлар қатор ораларига сабзавот, картошка, мойли экинлар, полиз, дуккакли экинлари экилиши кўзда тутилган. Инспекциянинг Конимех туман бўлими томонидан 23 та фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари бугунги кунда ушбу баҳорги экинлари экилишида сусткашликка йўл қўйганлиги аниқланди. Жумладан, 1 нафар фермер  томонидан ер майдонининг 0,3 гектар майдонига боғ орасига сабзавот экинини экиш режалаштирилган бўлсада, бироқ фермер бунга бепарволик қилган. Ўз ҳолига ташлаб қўйилганган боғ орасини бегона ўт босган. Натижада бу ҳолат фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган майдонларни мелиоратив ҳолатини янада ёмонлашишига олиб келгани ва тупроқ унумдорлиги пасайишига салбий таъсирини кўрсатганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан, қонунбузилишига сабабчи бўлган ушбу фермер хўжалиги раҳбаридан тушунтириш хати ва жойида далолатнома тузилиб, Маъмурий баённомани Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси 3-қисми билан расмийлаштирилди ва Инспекциянинг туман бўлими томонидан туман маъмурий судига юборилди.

“Ерни боқсанг, ер сени боқади ”,  дейишади. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги экинларини кўпайтириш рўзғорга фойда бўлиш билан бирга бозорларимиз тўкин-сочинлиги омили ҳамдир. Шундай экан, ердан оқилона ва самарали фойдаланишда сусткашликка, лоқайдликка йўл қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Н.НУРЖАУБАЕВ, инспекциянинг Конимех туман бўлими бошлиғи.