Bosh sahifa Jamiyat Ҳисобчиларга солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда

Ҳисобчиларга солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда

0

Кармана туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман тадбиркорлари, ҳудуддаги  корхона ва ташкилотларнинг ҳисобчилари иштирокида амалий мулоқот бўлиб ўтди.

Унда вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ маъмуриятчилиги билан ишлаш бўлими ходими Ғ.Абдуалимов, Кармана туман солиқ инспекцияси раҳбари Л.Хайруллаев, “Солиқ-сервис” ДУК раҳбари М.Бобоқуловлар томонидан берилган маълумот ва тушунтиришлар қатнашчиларда қизиқиш уйғотди. Тадбиркорлик фаолиятида учрайдиган ҳолатлар, қонунбузилишларнинг олдини олиш, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, “Солиқ-сервис” ДУК томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари тўғрисидаги янгиликлар борасида қизғин савол-жавоблар бўлди.

photo_2018-12-27_18-22-34

Навбаҳор, Конимех туманларида ҳам Республика Ҳисоб палатаси масъул ходимлари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти билан биргаликда ташкил этилган шу аби семинарда солиқ соҳасида жорий этилаётган янги тизимлар хусусида сўз борди. Шунингдек, 2018 йил 24 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Вилоят ДСБ жамоатчилик билан ишлаш ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.