Bosh sahifa Jamiyat ИСТИҚЛОЛ — АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ БУЮК МАҚСАДИ, БУГУНГИ АВЛОД ЗИММАСИДАГИ УЛКАН МАСЪУЛИЯТ

ИСТИҚЛОЛ — АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ БУЮК МАҚСАДИ, БУГУНГИ АВЛОД ЗИММАСИДАГИ УЛКАН МАСЪУЛИЯТ

0

Мамлакатимиз бўйлаб Истиқлол шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда  турли тантаналар: тўйга тўёна сифатида бунёд этилган объектлар халқимизга туҳфа қилинмоқда. Бундай кўтаринкилик ҳар бир хонадонга ҳам кириб борган, десак муболаға эмас. Боиси, бугунги дориломон кунларимиз, тинч-осуда ҳаётимиз замирида Истиқлол берган имкониятлар мужассам. Бу ҳақиқат эса қалбларимизга муҳрланган. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз  йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаганидек, “Башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб миллат озодлиги йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу эди”.

Дарҳақиқат, Истиқлол аждодларимизнинг азалий орзуси эди. Уни асраб-авайлаш, бугунги кунларнинг қадрига етиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, юрт тараққиётига ҳисса қўйшиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурч.  

Табрик сўзида Президентмиз яна бир ҳақиқатни таъкилаб ўтди: “Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, Мустақиллик ғояси, Истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда”.

Биз бу йил Истиқлол айёмини пандемия шароитида нишонлаяпмиз. Сир эмас мазкур офат бутун инсониятни ташвишга солиб келмоқда. Ана шундай синовли кунлар халқимизни янада жипслаштираётгани ҳам аён ҳақиқат. Хусусан, юртимизда карантин тадбирлари ўрнатилган илк даврларданоқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари кўрилди. Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.

Биргина Навоий вилояти мисолда олиб қарайдиган бўлсак, жамғарманинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳисоб-рақамларига ҳудудлардаги ҳомийлар ва маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан жами 22 млрд, 213 млн. сўм пул маблағлари келиб тушди.

 “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаинийўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар  оилага 11 млрд, 265 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Яъни 9 минг 94 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1 минг 635 та оилага дори воситалари, 2 минг 183 та оилага пластика карточкасига ва нақд пулда моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 минг 465 та оилаларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги тошқиндан талофат кўрган фуқароларга 5 млрд. 940 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Шукрки, бугун барча ташвишлар ортда қолмоқда. Бу эса нафақат хайр-саховат эгалари, балки аввало заҳматкаш шифокорлар, ҳуқуқ посбонлари, оғир даврларда ҳам бир зум бўлса-да  фаолиятини тўхтатмаган корхоналарда фаолият олиб борган меҳнаткашлар – бутун халқимизнинг ютуғи. 

Юртбошимиз таъбири билан айтганда “Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз”.

Фурсатдан фойдаланиб, барчани мазкур шонли сана муносабати билан самимий қутлаган ҳолда, Мустақиллигимиз абадий бўлишини Яратгандан тилаб  қоламан. Бахт қўрғони бўлган оилаларимиздан қут-барака, саодат ҳеч қачон аримасин.  

Азиз СУВОНОВ, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, “Кармана голден эгс”, “Кармана буилдининг гроуп”, “Ёшлик ҳотел” корхоналари таъсисчиси.