Bosh sahifa Jamiyat “Июнь – Халқаро донорлик ойлиги”: ҳарбийлар хайрия тадбирида фаол иштирок этмоқда

“Июнь – Халқаро донорлик ойлиги”: ҳарбийлар хайрия тадбирида фаол иштирок этмоқда

0

Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг қўмондонлиги ҳамкорлигида “Июнь Халқаро донорлик ойлиги” муносабати билан вилоят қон қуйиш марказида беғараз қон топшириш тадбири ўтказилди.

Қонга муҳтож беморларга, шу жумладан қон билан даволанаётган ёш болаларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилган хайрия тадбирда 20 нафардан ортиқ ҳарбийлар қатнашди.

Тадбир сўнггида  тиббий марказ раҳбарияти томонидан донорларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Сардор СОБИРОВНавоий ҳарбий прокуратураси.