Bosh sahifa Jamiyat “ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР”: ХАВФГА АЙЛАНГАН ЭРМАК

“ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР”: ХАВФГА АЙЛАНГАН ЭРМАК

0

Сир эмас бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги айрим жиноий гуруҳлар интернетнинг фаол фойдаланувчилари, хусусан ёшларимизнинг дунёқарашига сохта тушунчаларни сингдириш, бузғунчи ғояларни тарғиб қилишга уринишмоқда. 

Конимехлик, 1993 йилда туғилган Э.Б 2012 йилда “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғида профил очиб, мазкур тармоқ фойдаланувчилари — аввалдан ўзи таниган кишилар билан виртуал мулоқот олиб боради. Авваллига бу унга қизиқ туюлади. Сўнгра ўзи танимаган кишилар билан ҳам “виртуал дўстлашди”. 

Шу тариқа унинг эътиборини ҳақиқий ва соф Ислом ғояларига зид, юртимизга олиб кириш, тарқатиш таъқиқалнган диний-экстремистик видеолар жалб қилади. Бир неча йил давомида айнан шундай видеоларни кузатиб, баъзиларига “класс” босиб, айрим лавҳаларни дўстларига ҳам улашади.  

Яқинда Э.Б.нинг мазкур  хатти-ҳаракати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўлланиб, уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Афсуски, бу ҳолат сиз-у бизнинг атрофимизда содир бўлаётган биргина воқеа эмас. Ижтимоий тармоқлар орқали бўлаётган хуружларга тўғри баҳо бериб, айрим нопок кимсаларнинг даъвати асл мазмуни нимадан иборат эканлигини теран англашимиз лозим. Айниқса, бугунги давр бизни доимо огоҳ бўлишимизни талаб этмоқда.   

Ф.ҚАҲОРОВ, Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси